Ислом тарихи

Қобил ва Ҳобил ҳақидаги қисса

Одам болалари қиссаси Қуръони каримнинг Моида сурасида келган. Унда Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга Одамнинг икки ўғли ҳақидаги хабарни ҳақрост тиловат қилинг, ўшанда у иккови қурбонлик қилганларида бировларидан қабул қилинган, иккинчиларидан қабул қилинмаган эди. Шунда у: «Қасамки, сени ўлдирурман» деганида биродари айтди: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилур». Қасамки, агар сен мени ўлдириш учун қўл чўзсанг, ...

Батафсил »

ОДАМ (АЛАЙҲИССАЛОМ) ҚИССАСИ

Қуръони каримнинг энг асосий хусусиятларидан бири шуки, у инсонларга дини, дунёси ва охирати учун фойдали бўлган ишлардан хабар беради. Ва уларни ўзларига дахлдор бўлмаган ва уни билишнинг орқасида бирон манфаат йўқ бўлган ғайбий ишлар тўғрисида баҳслашишдан қайтаради. Одам (алайҳиссалом)­нинг яратилиши тўғрисидаги илм фақатгина Аллоҳга хосдир, биз уни Қуръони каримдек энг ишончли манбадан олишимиз мумкин. Аллоҳ таоло бундай дейди: «Биз инсонни ...

Батафсил »

УММУ ИСМОИЛ – ҲОЖАР ОНАМИЗ

Гўзал Ҳожар муборак Миср ерида бундан 4000 йил аввал дунёга келгандилар. Фақир бир оилада ўсдилар. Гўзалликлари, зукко ва одобли эканликлари атрофга ёйилди. Подшоҳ Ҳожарни қасрига келтирди ва ўзига хизматчи қилиб олди. Ҳожар подшоҳ қасрида аёллар билан бирга яшадилар. Ихлос билан хизмат қилдилар. Лекин подшоҳ ўта золим эди. Кўп аёллар билан фаҳш ишларига берилар, хотинларни яхши кўрарди. Бир куни аёллардан у ...

Батафсил »

Довуд ҳамда Сулаймон алайҳиссалом

Бас, Биз уни Сулаймонга фаҳмлатдик. Уларнинг ҳар бирига ҳукмни ва илмни берган эдик. Довуд билан бирга тасбиҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйинсундириб қўйдик. Шуларни қилгувчи бўлган Бизмиз. Ушбу оятларда зикр қилинган Довуд ҳамда Сулаймон алайҳиссаломнинг экинзор ҳақидаги ҳукмлари, тафсирчи уламоларимиз ривоят қилишларича, қуйидагича бўлган: Ўз даврининг Пайғамбари ва подшоҳи бўлмиш Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига икки киши ораларида ҳукм чиқаришни сўраб ...

Батафсил »

Ҳазрати Сора ва ҳазрати Ҳожар қиссалари

Сора онамиз подшоҳнинг қасридан Ҳожар билан қайтдилар. Уйга етиб келганларида эрлари нима ҳодиса бўлганини сўрадилар. Сора: «Аллоҳ таоло фожирнинг қўлини тузатди ва менга бир жория берди», дедилар. Яна ёмғир ёғиб, ҳаммаёқда мўл-кўлчилик бўлди. Иброҳим алайҳиссалом оилалари билан Фаластинга қайтдилар. Йўлда Иброҳим алайҳиссаломга Аплоҳ таоло ваҳий юбориб, Урдун диёридаги Садум аҳлига расул бўлишни амр қилди. Уларни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга, ...

Батафсил »

Зулқарнайн қиссаси

Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», дегин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамлар Зулқарнайн тўғрисида сўраганлари аниқ. Баъзи ривоятларда яҳудийлар сўраган, дейилса, бошқаларида яҳудийлар ўргатган, қурайшликлар сўраган, ҳам дейишади. Умуман олганда, одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Зулқарнайн ҳақида сўрашган. Қуръоннинг хабар бериши шундай. Аллоҳ Пайғамбарига савол ҳақида хабар бериб бўлиб, унга қандай жавоб беришни ҳам Ўзи ўргатмоқда: ...

Батафсил »

Саҳобаи киромлар умматларнинг афзали

Имрон ибн Ҳусайндан ( розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг энг яхшиси менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. (Имрон: «Билолмадим, у зот ўз асрларидан кейин икки асрни зикр қилдиларми ёки учни», деди.) Сўнгра сиздан кейин бир қавм бўлади. Гувоҳлик беришади, аммо улардан гувоҳлик сўралмайди. Хиёнат қилишади, шу боис уларга ишонилмайди. Назр қилишади, аммо ...

Батафсил »

ИСРО ВА МЕЪРОЖ

Ислом тарихида муҳаммад (сав)нинг Маккадан Қуддусга қилган тунги сайри (исро) ҳамда Қуддусдаги Ақсо масжидидан осмонга кўтарилишлари (меърож). Хадис ва ривоятларда айтилишича, Муҳаммад (сав) бошчилигида тунда кўп йиллик масофани босиб ўтиб, бу самовий саёҳатларидан бой хотиралар билан қайтишган. Жумладан, етти қават осмон оралиқларида ўзларидан олдинги ўтган йирик пайғамбарлар билан мулоқотда бўлишган. Жаннат ва дўзаҳни томоша қилишган. 5 вақт намоз ҳам шу ...

Батафсил »

Шомонлик ёхуд сеҳргарлик

(«шомон» сўзининг тунгус тилидаги маъноси «сеҳргарлик»). Сеҳргарлик (афсун, магия) реал натижалар олиш учун илоҳий кучларга таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган ритуал – урф-одатлар мажмуасидир. У тотемизм ва анимизм билан бир вақтда пайдо бўлиб, у орқали кишилар ўз тотемлари, ота-боболарининг руҳлари билан хаёлан боғланишни амалга ошириб келганлар. У қадим ўтмишда пайдо бўлиб, минглаб йиллар давомида ривожланган ҳолда сақлаб келинган. Одатда, афсунгарлик ...

Батафсил »

VII-VIII АСРЛАРДА ХОРАЗМ ВА ЯҚИН ШАРҚ МУНОСАБАТЛАРИ

Хоразмнинг VII-VIII асрдаги Яқин Шарқ билан алоқалари, Хуросондаги ноибларининг ҳарбий фаолияти ва бу жараёндаги ўзаро элчилик муносабатлари асосан 712 йилдан бошлаб рўй берган. Халифаликнинг Хоразмга нисбатан ҳарбий ҳаракатлари натижасида жуда катта талофат етказилган.

Батафсил »