“Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсига эълон!

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳум шартлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримни набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муборак рамазон ойида нозил қилди.Унда қалблар шифоси, иймон озуқаси, Аллоҳ ва бандани боғлаб турувчи ришта бордир.

Ана шундай ҳайрли ишлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонларидан биридир.

Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлашдир.

Ўқув курсларига 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.

Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1. Таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
2. Соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);
3. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
4. 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
5. Яшаш жойидан маълумотнома

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
ахборот хизмати

24 изоҳлар

  1. Assalomu alaykum! O’rta maktabni bitirganligi haqidagi guvohnoma bilan birga yana kollej diplomi ham topshirilishi kerakmi?

    • Ва алайкум ассалом. Охирги битирган таълим муассасаси дипломи топширилиши шарт.

  2. Va alaykum assalom. Diplom yoki guvohnomalar topshirilishi zarur bo’lgan hujjatlar sirasiga kirmaydi.

  3. Assalamu alaykum. Uch tepa tumanining qatida joylashgansila. Hujjat topshirganlar qanday saralanadi?

    • Ва алайкум ассалом. Ўрикзор даҳасидаги Ўрикзор бозори яқинидаги “Абу Ҳанифа” масжиди ҳудудида жойлашганмиз.

  4. Assalomu alaykum, oqish qancha davom etadi?

    • Тўрт йиллик ўқиш ва 3 ойлик курсларимиз бор.

      • Мадина

        Ассалому алейкум.4йиллик укиш айол кизлар учун борми вам укишга Кириши кандай тартибда булади.

        • Ва алайкум ассалом. 4 йиллик ўқишга кириш тартиби сайтимизнинг “Абитуриентлар”га аталга шўбасидан топшингиз мумкин.

  5. Assalomu alaykum 12-kuni o’zimiz bilan o’qishga qanday o’quv qurollari olib borganimiz ma’qul.2-savolim bayram arafida nechchi kun ta’til beriladi(aniq sanalari bilan yozsangiz)javobiz uchun raxmat.

    • Ва алайкум ассалом. Одатдагидай дафтар, ручка.
      Байрам деб, ҳайитни назарда тутган бўлсангиз, ҳайитнинг фақат биринчи куни дам олинади.

  6. Ассалом алейкум пуллик укув курсига халиям кабул килинвоттими

    • Ва алаукум ассалом. Пуллик араб тилидан курсларимизга қабул эркин. Тўплаган ҳужжатларингизни келиб топширишингиз мумкин.

  7. ассалом алекум 3 ойлик укув курсларига хозир хам кабул бувоттими бор булса кайси кунлари?жавоб у.н олдиндан рахмат.

    • Ва алаукум ассалом. Пуллик араб тилидан курсларимизга қабул эркин. Тўплаган ҳужжатларингизни келиб топширишингиз мумкин.

  8. Assalomu alaykum. Uzr man bu e’lonni kec ôqibman. Hozir avgust oyi hozir ham ôquv kursiga hujjat topwirsa boladimi? Yoki kecikdimmi?

  9. Ва алаукум ассалом. Пуллик араб тилидан курсларимизга қабул эркин. Тўплаган ҳужжатларингизни келиб топширишингиз мумкин.

  10. ассалом алекум телфон оркали сизларга богланиб булмаяпти.К,урон тажвити буйича 3 ойлик курслар очилган эди ман кечрок билдим яна кабул бувоттими шу курсларга тцликрог малумот берсез илтимос.рахмат.

  11. Ассалому алайкум.Ёшим 47да араб алефбосини билмайма, аммо мўслима аёлман.Қурон тажвити пулли 3 ойли курсга биз ҳам ўқисак бўладими.Рахмат.

  12. Мадинахон

    Ассалому алайкум шу пуллик 3 ойлик курслар вилоятларда хам очилганми?

  13. “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсига эълон!
    Ушбу дарсга кабул хали хам борми. Нархи канча.
    Асосан нималар ургатилади

    • OK
      “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсига эълон!
      Ушбу дарсга кабул хали хам борми. Нархи канча.
      Асосан нималар ургатилади

  14. Ассалому алайкум саволим бор эди. “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсига эълон!
    Ушбу дарсга кабул хали хам борми. Нархи канча.
    Асосан нималар ургатилади? Жавобингизни кутиб коламан, олдиндан рахмат

  15. Assalomu alaykum! Pullik “Qur’oni Karim va tajvid” kursi yilda to’rt marta ochilishi aytilgan, kelayotgan iyun oyiga qabul bormi? Oldindan rahmat!

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*