Ҳудайбия сулҳи

Ислом тарихидаги энг ҳал қилувчи ҳодисалардан бири, яъни «Ҳудайбия сулҳи»да ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу фаол иштирок этдилар. У киши бу ишда ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ҳақиқий муҳаббатлари ва чексиз ишончларини яна бир бор намойиш қилдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бош¬чиликларида умра қилиш учун Маккага яқинлашиб, Ҳудайбия деган жойда тўхтаган мусулмонларни умра қилдирмаслик учун турли чораларни кўраётган мушри¬клар у зотнинг ҳузурларига ўз элчиларини кетма-кет юбора бошладилар. Навбатдаги элчи келиб-кетганидан сўнг улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Урва ибн Маъсуд Сақафийни юборишди. У жўнашидан олдин: «Эй Қурайш одамлари! Мен кўриб турибманки, кимни Муҳаммаднинг олдига юборсангиз, қайтиб келганидан кейин унга ёмон сўзларни айтиб, қўпол муомала қиляпсизлар. Мени яхши биласизлар, сизлар ота бўлсангиз, мен болангизман. Ташвишин¬гизни эшитиб, ўзимга эргашганларни тўплаб келдим», деди.

Улар: «Тўғри айтасан, сенга туҳмат қиладиган еримиз йўқ», дейишди. Кейин Урва у ердан чиқиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келди ва: «Эй Муҳаммад! Турли-туман одамларни тўплаб, ўзингнинг тухумингни синдиргани олиб келдингми?! Қурайш ҳам ёшу қарисига йўлбарс терисини кийдириб олиб чиқибди. Аллоҳга қасамки, анавилар эртага сени ташлаб қочиб қолишадими, деб турибман», деди.

Ҳазрати Абу Бакр Пайғамбар алайҳиссаломнинг орқаларида ўтирган эдилар. Улар Урвани бўралаб сўкдилар ва: «Биз уни ташлаб қочар эканмизми?!» деди.
«Бу ким, эй Муҳаммад?» деди Урва.

«Абу Қуҳофанинг ўғли», дедилар Расулуллоҳ.
Сўнгра унга ҳам аввалгиларга айтганларини ай¬тиб, уруш учун келмаганларини билдирдилар. Урва Расулуллоҳнинг ҳузурларида у зотга саҳобалар қандай муносабатда бўлаётганларини кўрди. Таҳорат қилсалар, сувни ерга туширмасдан илиб қолишарди. Сочларидан бирор тола тушса ҳам, талашиб кетишар эди. Шунда у Қурайш ҳузурига қайтиб бориб: «Эй Қурайш одамлари, Кисрони ўз мулкида кўрдим, Қайсарни ҳам ўз мулки¬да кўрдим, Нажошийни ҳам ўз мулкида кўрдим. Лекин қасамки, ҳеч бир подшоҳни ўз қавмида Муҳаммадни ўз саҳобаларининг ичида кўрганимдек кўрмаганман. Ме¬нимча, улар уни ҳеч нарсага алмашмайдилар. Билга¬нингизни қилинг», деди.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган улкан муҳаббатларигина Қурайш элчиси Урва ибн Маъсуд Сақафийни бўралаб сўкишларига сабаб бўлди. Аслида у киши сўкинадиган одам эмас эдилар. Худди шу иш¬нинг айнан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан содир бўлгани ҳам у кишининг Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббатлари бошқа саҳобаи киромларникидан кўра кучлилигини кўрсатади.

Иш охирига етиб, фақат сулҳни ёзишгина қолганида, Умар ибн Хаттоб ўринларидан сакраб турдилар ва Абу Бакрнинг олдиларига келиб: «У киши Расулуллоҳ эмас¬милар?!» деди.
«Албатта, Расулуллоҳлар!» деди Абу Бакр.
«Биз мусулмонмизми?!» деди Умар ибн Хаттоб.
«Албатта», деди Абу Бакр.
«Улар мушрик эмасми?!» деди Умар ибн Хаттоб.
«Албатта мушриклар», деди Абу Бакр.
«Унда нима учун динимизни пасткашликка алмаш¬тирамиз?!» деди Умар ибн Хаттоб.
«Эй Умар, у киши албатта Аллоҳнинг Расулидир¬лар», деди Абу Бакр.
«Мен ҳам шаҳодат келтираман, у киши албатта Аллоҳнинг Расулидирлар», деди Умар ибн Хаттоб.

Ҳа, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шу даражада ишонар эдилар. У кишининг қиладиган ишларининг барчаси¬ни заррача мулоҳаза қилмай, тасдиқ қилар эдилар. Бу эса Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазлларига фазл қўшар эди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси Саидхонбалова Робия

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*