ДИҚҚАТ ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИНИНГ 2018-2019 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН

ҚАБУЛ ТАРТИБИ

Қабул кунлари: 2018 йилнинг 15 июндан 05 июлгача.
Абитуриентлар ёши: 18 ёшга тўлган колледж, лицей ва 11-синфни тугатган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Қабул квотаси: 20 нафар
Ўқиш тури: Кундузги, тўлиқ тўлов-шартнома асосида ўқитилади.
Қабул ҳужжатлари:
• Қабул ҳайъати раиси номига ариза;
• Умумий ўрта ёки ўрта махсус таълим муассасаси (охирги битирган муассасаси)ни тугатгани ҳақидаги ҳужжатнинг асли;
• 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома;
• Паспорт нусҳаси (асли кўрсатилади);
• 6 дона рангли 3*4, 3.5*4.5 ҳажмдаги фотосурат;
• Яшаш жойидан маълумотнома;
• Яшаш жойидаги маҳалла идорасидан диний-экстремистик оқимларга аъзолиги ёки аъзо эмаслиги ҳақида маълумотнома;

Ҳужжатлар абитуриентларнинг билим доираси
ва дунёқараши юзасидан суҳбат асосида қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари: Дастлаб “Маънавият ва маърифат” фанидан ижодий имтиҳон (30 Х 1.1 = 33 балл) ўтказилади. Сўнг тест синовлари бўлиб ўтади:
Хорижий тил (тест синови) – 30 Х 3.1 = 93 балл
Тарих (тест синови) – 30 Х 2.1 = 63 балл
Тест синовларида 30 тадан умумий 60 та тест берилади. Синов учун 2 соат белгиланади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти ахборот хизмати

1 та изоҳ

  1. Assalomu alaykum men shu o’quv muassasasiga o’qishga kirmoqchiman savolim 1)talim rus tilida ham olib boriladimi2)chet tili ingliz tilimi iltimos javob beringlar,allox rozi bo’lsin

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*