Ҳадичаи Кубро  аёл-қизлар ўрта махсус  ислом билим юртида хатмона

Июнь ойининг 19 куни Ҳадичаи Кубро  аёл-қизлар ўрта махсус  ислом билим юртида “Хатмона – 2018” тадбири бўлиб ўтди.

Унга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, фахрий устозлар, битирувчи талабаларнинг ота-оналари таклиф қилинди. Фахрий устозлардан Нурмухамедова Малика устоз битирувчи талабаларни самимий қутлаб, оқ фотиҳа бердилар ва эзгу тилаклар билдириб талабаларни табрикладилар. Билим юрти мудираси  Нозима Ибрагимова тадбирда сўз олиб, эришилган ютуқларни, мадрасамизнинг юртимиздаги барча билим даргоҳлари қатори чинакам нуфуз, етарли шароитларга эга бўлганини эътироф этиб утдилар. Шундан кейин битирувчилар устозларга ўз миннатдорликларини билдириб, тантанали байрам дастурини намойиш этишди. Тадбир сўнгида билим юрти раҳбарияти тамонидан битирувчиларга,  маънавий-маърифий ва  жамоат ишларида фидойилик ва жонбозлик кўрсатгани учун фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*