ЗИЁ ТАРАТАЁТГАН МАСКАН ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҲАЯЖОНЛИ ОНЛАР

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳум шартлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримни набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муборак рамазон ойида нозил қилди.Унда қалблар шифоси, иймон озуқаси, Аллоҳ ва бандани боғлаб турувчи ришта бордир.
Ана шундай ҳайрли ишлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонларидан биридир.
Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлади.

Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинди.

Пуллик ўқув курсида тингловчиларга “Устози аввал”, “Мабдал қироат” дарсликларидан интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда дарс ўтилди. Ўқув машғулотида араб ҳарфлари, тажвид қоидалари, ҳарфларни маҳраждан чиқариш усуллари, Қуръони каримнинг 30-порасидаги суралардан мутоала қилиш ўргатилди.

Бугун мазкур курс битирувчилари учун унитилмас онлар. Курс якунини билдирувчи сертификатлар билим юрти мудираси Н. Ибрагимова томонидан тингловчиларга топширилди. Тадбир якунида тингловчи хожи оналар томонидан дуойи хайрлар қилинди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти ахборот хизмати

1 та изоҳ

  1. alhamdulillah ayollarimizni xam ko`rkiga yana ko`kr qo`shilibdiya)))
    Ilohim,Barcha shu yerda talim berayotgan Muallimalarni va barcha Ilmi Tolibalarni Alloh taolo Qiyomatda Ota Onalariga Toj kirdiradigan Soliha Isonlardan qilsin )Allohumma Amiyn
    Sayyid Muxyiddin Maxdum Tolibi

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*