ИСРО ВА МЕЪРОЖ

Ислом тарихида муҳаммад (сав)нинг Маккадан Қуддусга қилган тунги сайри (исро) ҳамда Қуддусдаги Ақсо масжидидан осмонга кўтарилишлари (меърож). Хадис ва ривоятларда айтилишича, Муҳаммад (сав) бошчилигида тунда кўп йиллик масофани босиб ўтиб, бу самовий саёҳатларидан бой хотиралар билан қайтишган. Жумладан, етти қават осмон оралиқларида ўзларидан олдинги ўтган йирик пайғамбарлар билан мулоқотда бўлишган. Жаннат ва дўзаҳни томоша қилишган. 5 вақт намоз ҳам шу кечада фарз қилинган. Ислом оламида ҳар йили ражаб ойининг 27 кечасини байрам сифатида нишонланади.
Қуръони каримда қуйидаги ояти нозил бўлган.

1. Албатта. Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуздан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик.
Лайлатул Қадрни шу ном билан аталишининг сабаби–бу кечанинг қадри улуғлигидан, иккинчиси–шу кечада бандаларнинг бир йиллик тақдирлари ўлчанадиган, ҳал қилинадиган бўлганлигиданлигини аввал ҳам айтиб ўтдик.

Ушбу ояти каримада зикр қилинаётган Қуръони Каримнинг туширилиши Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига туширилишидир. Бу маъно Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ана ўша ҳодиса Лайлатул Қадр кечасида бўлганини ушбу ояти карима очиқ-ойдин айтиб турибди. Қуръон Карим бу дунё осмонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб-бўлиб йигирма уч йил давомида туширилган.
Демак, ушбу ояти кариманинг маъноси, Биз Қуръонни Лавҳул Маҳфуздан бу дунё осмонига Лайлатул Қадр кечасида туширдик, деган бўлади.

2. (Эй, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?!
Яъни, унинг ҳақиқатини, фазлини тўла тушунишинг қийин. Шунинг учун уни Ўзимиз айтиб берамиз.

3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.

Чунки бу кечада Қуръони Карим нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзалдир.
Ушбу оят тафсирида Аллома Ибн Касир жумладан қуйидагиларни ёзганлар: «Бир киши силоҳ олиб минг ой Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилгани ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар бундан ажабландилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига ҳам шундоқ бўлишини орзу қилиб: «Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!», дедилар.

«Лайлатул Қадр сенга ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан яхшироқдир», деди Аллоҳ таоло. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар.

Ушбу оятдаги «Руҳ»дан мурод Жиброил алайҳиссаломдир. Лайлатул Қадр кечасида Жиброил алайҳиссалом бошчиликларида фаришталар Аллоҳ таоло келаси йилгача тақдир қилинган ишлар ила тушадилар. Бу ҳам Лайлатул Қадр кечасининг шарафини оширадиган ишдир.

4. У (кеча) то тонг отгунча саломатликдир.
Яъни, Лайлатул Қадр кечаси тонг отгунча салом-тинчлик-омонлик кечасидир. Унда фаришталар мўминларга салом берадилар. Унда Аллоҳ таоло инсонларга фақат тинчлик-омонликни тақдир қилади.

Уламоларимиз қадр кечасининг қайси кеча эканлигини тайин қилишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Лайлатул Қадр Рамазоннинг йигирма еттинчи кечасида», деган ривоятини ихтиёр қилганлар.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Лайлатул Қадр кечасини иймон билан ва савоб умидида бедор ўтказса, унинг барча гуноҳлари кечирилади»,–деганлар. Бу кечани бедор ўтказиш–намоз ўқиш, дуо қилиш, истиғфор айтиш ва Қуръон қироати билан бўлади.

Даъватнинг ўнинчи йили ҳаж мавсумида Пайғамбар Макканинг шимолида “Ақаба” деган тепаликда Ясриб (Мадина)дан келган 6 кишини исломга қабул қилади. Бу учрашув ислом тарихида “Биринчи Ақаба байъати” деб ном олди. Улар “байъат” (қақсамёд) қилдилар. Кейинги икки ҳаж масумида мадиналиклардан 12 киши, учинчисида 75 киши иштирок этдилар. Бу воқелардан сўнг Расуллуллоҳ Мадинага ҳижрат қилишга қарор қилади.

Муҳаммад (с.а.в.) даставал мадиналикларни бирлаштириш чораларини излади ва топди. Мадинадаги иккита асосий қабила авс ва ҳазражлар доимо олишиб келардилар. Бу олишувнинг давом этиши асло мумкин эмасди.

Чунки ҳар йили Макка зиёратига келган Мадинанинг АВС ва хазраж қабилалари вакиллари пайғамбарга содиқликка, ёрдам беришга ваъда қилиб, Ясрибга кўчиб боришга кўндиришади. 622 й. 20 сентябрда Мадинага кўчиб ўтадилар.

Исломнинг Мадина даври катта тарихий аҳамиятга эга. Мусулмонлар биринчи марта алоҳида диний жамоа (умма) бўлиб яшай бошладилар. Бу эса диний қоидаларини такомиллаштиришни тезлаштириб юборди. Намоз, азон, рўза, закот таҳорат, ибодат ва бошқа амаллари ишлаб чиқилади. Мусулмонлар намоз ўқиладиган кун жума деб белгиланди. Каъба муқаддас хаж зиёратгоҳи деб белгиланди. У ислом динининг асосий зиёратгоҳи Қиблага қараб намоз ўқиладиган бўлди. Мадинада биринчи масжид, Пайғамбарнинг уйлари қурилади. Мадинага кўчиб келганлар муҳожирлар, мадиналиклар ансорлар (ёрдамчилар) деб аталади.
Ислом дини пайдо бўлгунга қадар Арабистон жамиятида тартибни сақлаш вазифасини асосан хакамлар бажарган.

Қабилалар, уруғлар ва жамоалар ўз низо ва жанжалларини ўз коҳинларининг ажрими билан ҳал қила олмасалар, ҳакамга мурожаат этганлар. Ҳакамликка энг ҳурматли ва обрўли одам чақирилган. Қонунчилик ва суд хокимияти ҳакам қўлига вақтинчалик топширилган ва у низо тарафларини яраштирган, баъзан араб қабилаларининг сиёсий фаолиятига аралашган.
Ясрибда Муҳаммад (сав) айнан шундай ҳакам сифатида чақирилган. Ҳакамлик фаолияти Пайғамбарнинг Ясрибда сиёсий ва маънавий йўлбошчи сифатидаги мавқеини янада кучайтиришга кўмаклашган. Вақтинчалик чақирилган ҳакамдан доимий хакамга айланган.
Муҳаммад (сав) ҳаётининг сўнгги йилларида Арабистондаги турли қабилалар вакилларининг Пайғамбар хузурига ўз низоларини ажрим қилиб беришини сўраб келган.

Арабистон мусулмонлари кўз ўнгида Муҳаммад (сав) моҳият эътибори билан ўз хокимиятини эмас, балки Аллоҳ хокимиятини амалга оширган. Шу маънода Қуръони карим сураларида Муҳаммаднинг барча амаллари ва буйруқлари юз берган воқеалар замирида Аллоҳнинг иродаси ётиши қайта қайта таъкидланади.

Муҳаммад (с.а.в.) нинг худди диний руҳи каби тиниқ сиёсий онги натижасида мусулмон жамоаси Низоми юзага келди. Бунга кўра, ансор (мадиналиклар) ва муҳожир (маккалик) лар ягона бир жамоа (умма) бўлиб, бунга ўз эътиқодларига келган ҳолда яҳудийлар ва мушрикийлар ҳам кирар эдилар. Умма теократик (диний руҳдаги) сиёсий ташкилот бўлиб, Муҳаммад (с.а.в.) унинг ҳам диний, ҳам дунёвий, ҳам харбий раҳбари бўлди. Натижада, қарама-қарши манфаатлар барҳам топиб, барча жанжалли масалаларни хал этиш Аллоҳнинг расули(элчиси) Муҳаммад (с.а.в.) ихтиёрига ўтди. Этник зиддиятларни ҳал этиш йўли топилгач, Муҳаммад (с.а.в.) янги диннинг расм русумларини шакллантира бошлади. Аввало, Каъбага ҳаж қилиш, таҳорат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш расм русумлари ишлаб чиқилди. Биринчи масжид қурилиб, унда мусулмонлар намозни Қуддуси шариф (Иерусалим)га қараб ўқидилар. 1,5 йил ўтгач, мусулмонлар нигоҳи Маккага қаратилди.

Ақсо масжиди (араб.-узоқдаги масжид)-Қуддус (Иерусалим) шаҳридаги яҳудийлик анъанасида муқаддас ҳисобланган (Сулаймон ибодатхонаси). Қуръонда шу ном билан тилга олинган. Исломдан илгари араблар, ундан кейин мусулмонлар жамоасининг аъзолари Ақсо масжиди томонга қараб ибодат қилганлар. 624 йили Макадаги Каъба қибла деб эълон қилингандан кейин у томонга қараб ибодат қилиш тўхтатилган.

Шу тариқа Мадинада ваҳий орқали Исломнинг муқаддас қонуни шариат туширилди. Шариат диний, ижтимоий ва юридик таълимотларнинг асосий тамойиллари, чунончи: Умма, адлия, қулларни озод қилиш, яшаш ҳуқуқи, никоҳ, азон, қибла, бағрикенглик ва бошқалар таърифлаб берилди. Ушбу тамойилларга мусулмонлар ҳозиргача риоя қилиб келадилар.

Умма-мадинада Муҳаммад Пайғамбар изидан борган ва ислом динини қабул қилган кишилар жамоаси. Муҳаммад уммати дейилганда ана шу жамоа кейинчалик барча муслмонлар тушунилган. Бу уммага кирган маккаликларни бирлаштирувчи замин қон қариндошлик, уруғчилик тамойили эмас, ягона Аллоҳга эътиқод бирлаштиради.

Исломгача қонга қон олиш қоидаси амал қилади: агар бир жамоа аъзоси бошқа жамоа вакилини ўлдирса ёки ярадор қилса, биринчи жамоа қасос олиш ҳуқуқига эга бўлади. Қуръонда Кимки у қасосни садақа қилиб кечиб юборса, у гуноҳларига каффоратдир. Аллоҳ нозил этган оятлар билан ҳукм қилмайдиганлар, анна ўшалар золимлардир. (Моида сураси, 45-оят.)
Ундан ташқари Қуръони карим бир мўмин бошқа мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир деган.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
Ахборот- ресурс маркази раҳбари М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*