УММУ ИСМОИЛ – ҲОЖАР ОНАМИЗ

Гўзал Ҳожар муборак Миср ерида бундан 4000 йил аввал дунёга келгандилар. Фақир бир оилада ўсдилар. Гўзалликлари, зукко ва одобли эканликлари атрофга ёйилди. Подшоҳ Ҳожарни қасрига келтирди ва ўзига хизматчи қилиб олди. Ҳожар подшоҳ қасрида аёллар билан бирга яшадилар. Ихлос билан хизмат қилдилар. Лекин подшоҳ ўта золим эди. Кўп аёллар билан фаҳш ишларига берилар, хотинларни яхши кўрарди.
Бир куни аёллардан у қасрга бошқа бир гўзал, солиҳа аёл келганини эшитиб қолди. Кўп ўтмаи подшоҳ бу аелни келган жоиига қаитаришни аскарларига амр қилди. Бу аёл Сора онамиз эдилар. Подшоҳ унга хизматкор қўшиб беришни буюрганди. Аскарларнинг кўзи Ҳожар онамизга тушиб қолади. Юзларидан солиҳа, тақводор эканликлари кўриниб турарди. Раҳм қилиб, уни золимнинг қўлидан, фоҳишалар даврасидан қутқаришди. Ҳожар онамиз бу ишдан ўта қувондилар. Аплоҳга шукр қилиб, етти йил Сора онамизга сидқидилдан хизмат қилдилар. Ҳазрати Сора жорияларини Иброҳим алайҳиссаломга олиб бердилар.
Ҳожар ва Сора Иброҳим алайҳиссалом билан Мисрда оз муддат яшаб, Фаластинга кўчиб кетишди. Ҳожар Сора онамизга сидқи-дил билан хизмат қилдилар. Сора ҳам Ҳожар онамиздек ахлоқи гўзал, ширинсўз, садоқатли инсонни ҳали кўрмаган эдилар. Буюрилган ҳеч бир ишни оғир санамайдиган Ҳожар гап қайтармасдилар, ихлос билан хизмат қилардилар.
Иброҳим алайҳиссалом жорияларини ягона Аллоҳга итоат ва ибодат қилишга чақирдилар. Ҳожар жону дил билан иймон келтирдилар. Билдиларки, албатта Иброҳим алайҳиссалом Аплоҳнинг расулидирлар! Золимнинг қўлидан қутилиб, солиҳа, мўмина Сора ва Аллоҳнинг расули Иброҳим алайҳиссаломга хизмат қилиш насиб этганига Аллоҳга шукрлар қилдилар ва Аплоҳнинг улуғ пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломга хизмат қилишлик буюк неъмат эканлигини билдилар.
Ойлар, йиллар ўтди. Ҳожар онамиз бу оилада Сора билан бирга яшадилар. Оиланинг камчилиги фарзандсизлик эди. Бир куни Сора онамиз: «Эй Ҳожар, мен сени Иброҳим алайҳиссаломга бермоқчиман, шояд, фарзанд туғиб бериб, уни шод қилсанг. Сендан ҳеч ёмонлик кўрмадик», дедилар. Бу таклифга ҳайрон бўлган Ҳожар онамиз ҳам хурсанд бўлдилар. Улуғ пайғамбарга аёл бўлиш улуғ бахт, лекин Сора Иброҳим алайҳиссаломни қизғонмасмикинлар, деб қўрқдилар. Аммо бу иш заруратдан эканлигини тушундилар.
Шундай қилиб, Сора онамиз жорияларини Иброҳим алайҳиссаломга бердилар. Кунлар ўтиб, Ҳожар ҳомиладор бўлдилар. Соранинг рашклари кундан-кун зўрайди. Ҳожар чиройли, ширин ўғил туғиб бергандилар. Оталари унга Исмоил деб исм қўйдилар. Ҳожар онамиз шу фарзанд бахтидан жуда шод эдилар.
Ҳожар онамиз туққанларидан кейин Иброҳим алайҳиссалом янада муҳаббатли бўлдилар, ўғилларини жуда кўп суярдилар. Буни кўриб Сора онамизнинг рашклари кучаярди. Бунга чидай олмасдан бир куни ўғли ва онасини узоқроққа ташлаб келишни буюрдилар. Иброҳим алайҳиссалом ўйланиб қолдилар. Аллоҳ уларни Макканинг саҳросига олиб боришни Иброҳим алайҳиссаломга амр қилди. Буларнинг ҳаммаси Унинг хоҳиши ва ҳикмати эди. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига лаббай, деб хотинлари ва ўғиллари билан узоқ иўлга тушдилар. Улар кўп иўл юриб, тоғлар орасидаги бир водийга етиб келишди. Бу ерда ҳеч ким кўринмас, сув, экин, ҳаёт аломатларидан асар йўқ эди. Гўдак Исмоил эса фақат онасини эмар эди. Иброҳим алайҳиссалом уларнинг олдига сув ва хурмо қўйиб, Фаластинга қайтаётганларида, Ҳожар онамиз ҳайрон бўлиб ва қўрқиб: «Эй Иброҳим, қаерга кетяпсиз, бу водийда ҳеч нарса йўқ-ку, бизни кимга ташлаб кетяпсиз?» дедилар. Иброҳим алайҳиссалом жавоб бермадилар. Ҳожар бу сўзларни кўп марта такрорладилар, ул зот эса жим эдилар! Ҳожар онамиз бу Аллоҳнинг амри эканлигини ҳис қилдилар. Ахир у зот Аллоҳнинг расули!
Ҳожар Иброҳим алайҳиссаломга: «Бу Аплоҳнинг амрими?» дедилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», дедилар. Кучли иймон соҳибаси Ҳожар: «Агар Аллоҳнинг амри бўлса, мен Унга таваккал қиламан. У мени зое қилмаиди, ташлаб қўимаиди», дедилар.
Иброҳим алайҳиссалом қўлларини баланд кўтариб: «Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Парвардигоро, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар, деб (шундай қилдим). Бас, Сенинг Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгил ва уларни (барча) мевалардан баҳраманд этгил. Шояд, шукр қилсалар» (Иброҳим сураси, 37-оят), деб дуо қилдилар. Сўнг Фаластинга қайтиб кетдилар. Ҳожар онамиз эмизикли болани кўтариб, Иброҳим алайҳиссаломнинг орқаларидан қараб қолдилар. Кейин ўтириб, хурмо едилар, сув ичдилар, Исмоилни эмиздилар. Икки кундан сўнг хурмо ҳам, сув ҳам қолмади.
Кўкракларидан сут ҳам келмай қолди. Оч ва чанқаган Исмоил қаттиқ йиғлай бошлади. Болани ерга қўйиб, Сафо тоғига чиқиб қарадилар, сув йўқ! Марвага чиқиб қарадилар сув йўқ! Етти бор югуриб, икки тоғ орасида сув қидирдилар. Бола эса қаттиқ чанқаганидан бетиним йиғларди.
Ҳожар ўғилларининг олдига югуриб келдилар. Шу лаҳзада Аллоҳ онанинг ғамини еб Ўзининг раҳматидан насиб этди. Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни юборди. У зот қанотлари билан ерни урдилар. Ердан сизиб сув чиқа бошлади. Ҳожар онамиз сувни ичиб, Аллоҳга ҳамд айтдилар. Сувга қараб: «зумми зумми», дедилар, шундан булоқнинг номи Зам-зам бўлди.
Она-бола сувдан ичдилар, юзларига табассум югурди. Бу Аплоҳнинг она-болага раҳмати эди! Ҳожар онамизнинг сув қидириб югуришлари то қиёматгача келадиган одамларга шиор бўлиб қолди. Бақара сурасининг 158-оятида Аллоҳ таоло хабар беради: «Апбатта Сафо ва Марва Аплоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким Байтуллоҳни (тавоф қилиш билан) ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аплоҳ Шукр қилгувчи (Тақдирловчи) ва Билгувчидир».
Она-бола бир қанча кун Зам-зам қудуғи олдида қолдилар. Булоқ атрофига қушлар учиб келишди. Бу ерда сув борлигини билиб, қабилалар ҳам етиб келдилар. Баъзилар бу ерга маскан қилиб яшаб қолишди. Ёш Исмоил улардан араб тилини ўрганди.
Исмоил араблар орасида, Зам-зам ёнида улғая бошлади. Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари ва хотинларини кўргани келардилар. Бир куни Иброҳим алайҳиссалом туш кўрсалар, ўғиллари Исмоилни сўяётган эмишлар! Буни Ҳожар онамизга айтдилар. Ҳожар билдиларки, пайғамбарларнинг тушлари рост ва ваҳий бўлади. Бир неча вақт Ҳожар онамиз жим маюс юрдилар. Ўзлари ўзларига: «Ёлғиз ўғилларини қандай қилиб қўйга ўхшаб бўғизлайдилар?», дедилар. Лекин Хожар онамизнинг иймонлари комил иймон эди. «Агар Аплоҳ таоло шуни қазои қадар қилган бўлса, сабр қиламан, Аплоҳнинг амрига итоат этаман, бор куч- қувватим билан бўйсунаман!» дедилар.
Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоилга бу хабарни етказдилар. Исмоил шундай деди: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Иншааллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан» (Вас-соффот сураси, 102-оят). Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари билан саҳрога чиқдилар. Шайтон аввал Ҳожар онамизни васваса қилди: «Болангни сўйгани олиб кетяпти!» Сўнг
Иброҳим алайҳиссаломни васваса қилди. У зот иккита тош олиб отдилар, Аллоҳдан паноҳ сўрадилар. Ўғиллари ҳам шундай қилди. Ҳаж амаллари бажарилгандан сўнг уч кун тош отиш шулардан мерос қолди.
Ҳожар интизорлик билан уйда эрлари ва ўғилларини кутардилар. Тинимсиз дуо қилиб, йиғлаб, бу имтиҳонни енгил қилишини, ота- боланинг соғ-саломат қайтиб келишини Аллоҳдан сўрардилар. Уларнинг саломат қайтганларини кўриб нима ҳодиса бўлганига қизиқдилар. Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари бадалига Аплоҳ таоло жаннатдан бир қўчқорни чиқарганлигини, бу Унинг имтиҳони эканлигини, бу балодан озод қилганлигини айтиб аёлларини хурсанд қилдилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан бир қўй олиб чиқиб, бола бадалига сўиишларини билдирганини аитдилар. «Бас, қачонки, иккиси ҳам (Аплоҳнинг ваҳийсига) бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики, Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Апбатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. Апбатта бу (яъни, Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир, холос. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (қўчқор) сўйишни – қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни, катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик)». (Вас- соффот, 103-оят)
Ҳожар хурсанд бўлиб Аллоҳга шукр қилдилар. Қўчқорнинг гўштидан ўзлари ҳам едилар, фақирларга ҳам тақсим қилдилар.
Ҳожар ўғиллари Исмоил билан узоқ яшадилар. Исмоил катта йигит бўлиб, араб қизларидан бирига уйландилар. У киши оталари Иброҳим алайҳиссалом билан Каъбатуллоҳни қурдилар. Ҳожар эрлари ва ўғиллари билан ҳаж маносикларини бажардилар, Каъбани тавоф этдилар, ҳаж қилдилар. То умрлари тугагунча Каъбани кеча ва кундуз тавоф қилдилар. Эрларига итоатли, мўмина, кучли иймон соҳибаси 90 ёшларида шу ерда вафот этдилар ва Каъбатуллоҳ атрофига дафн қилиндилар.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*