ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ДАВРА СУҲБАТИ ВА ХОТИРА ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

2019 йилнинг 30 январь куни билим юрти талаба қизлари ва мударрисалари иштирокида “Ҳадис илмий мактаби”га бағишланган давра суҳбати ва собиқ президент И.Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 январь куни билим юртининг талаба қизлари ва мударрисалари иштирокида Самарқанддаги “Ҳадис илмий мактаби” фаолиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари Адина Сайдахмедова илмий мактаб ҳақида маълумот берди. Давра суҳбатида ЎМИ томонидан тақдим этилган ролик ва тақдимот намойиш қилинди ва талаба қизлар томонидан жуда катта қизиқиш билан томоша қилинди.
Шунингдек, 30 январь куни билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова томонидан Ўзбекистон Республикасининг собиқ ва биринчи президенти И.Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан “Ҳамон қалбимиздасиз Ислом Каримов” мавзусида хотира тадбири ўтказилди. Тадбирда И.Каримов ҳаёт йўли, амалга оширган ишлари хотирланиб, Қуръон хатми бағишланди ва дуо-фотиҳалар қилинди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*