СИДДИҚА МАРЯМ ИМРОН ҚИЗИ

Шом шаҳрида, муборак Фаластин ерида Бани Исроил ниҳоятда изтироб ва фасодга тўла ҳаёт кечирарди. Бани Исроилда ҳам солиҳ инсонлар бор эди. Улар ҳақ диннинг амрларини тарғиб этишарди, Масжидул Ақсода ибодат қилишарди, Таврот ўқишарди. Қавмнинг солиҳ Имрон ибн Мотон ибнул Маозир деган имомлари бор эди. Уларнинг насаблари Сулаймон ибн Довуд алайҳиссаломга бориб тақалади.
Имрон Бани Исроилнинг солиҳа аёли Ханна бинти Фоқузга уйланди. Улар бир неча йил фарзанд кўрмадилар. Бир куни Ханна дарахт тагида ўтирганди, дарахт устидаги бир қуш учиб келиб, инидаги боласига тумшуғидаги таомни едирди. Буни кўриб Ханнанинг қалби болани қўмсади. Аплоҳ таолога муножот этиб, бир бола беришини сўради. Агар Аплоҳ таоло фарзанд берса, Байтул-Муқаддасга хизмат қилиш учун беришини ният қилди. «(Эй Муҳаммад), Имроннинг хотини: «Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас, (бу назримни Ўз даргоҳингда) қабул айла! Албатта Сен эшитгувчи, билгувчисан», деганини эсланг!» (Оли Имрон сураси, 35-оят). Ханна бир оз вақтдан кейин ҳомиладор бўлди, лекин Имрон бола туғилмасидан олдин вафот этди. Ханна ширингина бир қиз туғди. Қизини назрга атагани эсига тушди, ваъдасига вафо қилишни ният қилди. «Кўзи ёригач эса, бундай деди: «Парвардигоро, мен қиз туғдим, – ҳолбуки, Аллоҳ унинг нима туққанини билгувчироқдир ва (ҳар қандай) ўғил бу қиз каби (бу қизнинг ўрнини босгувчи) эмасдир, – «Ва мен унга Марям деб исм қўйдим.
Ханна назр ҳақидаги ваъдасига вафо қилишни қасд этилди. У қизини бир матога ўраб, масжидга олиб борди. Аплоҳ таоло у қизни қабул қилишини ва муҳофаза этишини сўраб, дуо қилди. Бани Исроил олимлари Марямнинг ўз имомлари қизи эканлигини билиб, уни яхши кўриб, қўлга олишди. Бу қизни ким тарбиясига олиши тўғрисида баҳс қилишди. Уларнинг ичларида ёшлари улуғроғи Закариё алайҳиссалом эдилар. Закариёнинг қаламлари сув юзига чиқиб қолди, бошқаларники чўкиб кетди. Шундай қилиб, Закариё Марямни кафилликка олдилар. «Бас, Парвардигори уни (Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди ва унга Закариёни кафил қилди. Ҳар қачон Закариё (Марямнинг) олдига – ҳужрага кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-насиба кўрди. У: «Эй Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» деб сўраганида (Марям) жавоб қилди: «Булар Аплоҳ ҳузуридандир. Албатта Аплоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ берур» (Оли Имрон сураси, 37-оят).
Кун ўтгани сари Марям меҳробда тасбеҳ айтиб, Аллоҳга ибодат қилардилар. Балоғат ёшига етгунларича инсонлардан узоқда бўлиб, ўзларини эҳтиёт қилдилар. Шаҳватли нарсалардан тийилиб, ибодатга берилдилар. Аплоҳга иймон келтириб яшадилар. «(Эй Муҳаммад), ушбу Китобда (яъни, Қуръонда) Марямни зикр қилинг: у ўз аҳли оиласидан четга – кунчиқар томонга бориб, улардан парда ортига беркиниб олган пайтида Биз унга Ўз руҳимиз (яъни, Жаброил)ни юбордик. Бас, у (Марямга) бус-бутун (рўй-рост) одам бўлиб кўринди» (Марям сураси, 16- 17-оятлар). «Яна (иймон келтирган зотлар ҳақида) ўз номусини сақлаган аёлни – Марям бинти Имронни (мисол келтирди). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Исога ҳомиладор бўлди). У Парвардигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ этди ҳамда (Аплоҳнинг амрига) итоат этгувчилардан бўлди» (Таҳрим сураси, 12-оят). Малоикалар Марямни зиёрат қилишарди. Аплоҳ таоло уни танлаганини, аёллар оламида энг афзал аёл бўлишларининг башоратини беришарди. «Фаришталар Марямга айтишди: «Ё Марям, албатта Аплоҳ сени (аёллар орасидан) танлаб олди ва (барча гуноҳлардан) поклади ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди. Ё Марям, Парвардигорингга итоат қил ва рукуъ (Аплоҳга ибодат) қилгувчилар билан бирга сажда ва рукуъ (яъни, ибодат қил!») деганларини эсланг!» (Оли Имрон сураси, 42-43-оятлар). Бир куни фаришталар Марямнинг олдиларига келишди ва чиройли хушхабар беришди, яъни ҳеч бир эркак яқинлашмасдан, эрга тегмасдан ўғил туғишини айтишди. Бу бола Аллоҳнинг мўъжизасидир! Бу болани Бани Исроилга набий, расул қилади! «Эсланг (эй Муҳаммад), фаришталар дедилар: «Ё Марям, албатта Аплоҳ сенга Ўз томонидан бир Сўз ҳақида хушхабар берадики, унинг исми Ал-Масиҳ Исо бинни Марям бўлиб, дунё-ю охиратда обрўли ва (Аллоҳнинг) яқинларидандир, одамларга гўдаклик паитида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур. У солиҳ бандалардандир», деганларида, Марям: «Парвардигорим, менга одамзод тегмаган бўлса, қаёқдан менда фарзанд бўлсин?» деди. Аплоҳ айтди: «Шундай, Аплоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини (Ўзи хоҳлаган суратда) яратади. Қачон бирон ишни ирода қилса, унга: «Бўл!» дейди. Бас, у иш бўлади» (Оли Имрон сураси, 45-47-оятлар).
Кунлар ўтди. Марям Аллоҳнинг зикри ва ибодатига ҳамон машғул эдилар. Бир куни ҳеч кимнинг изнисиз бир киши кириб келди. Бу киши одам суратли Жаброил алайҳиссалом эдилар. У кишини кўрганда Марям қўрқиб сескандилар, Аллоҳдан паноҳ сўрадилар. «(Марям унга): «Мен Раҳмонга (яъни, Аллоҳга) сиғиниб сендан паноҳ беришни илтижо қилурман. Агар (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг, (менга зиён етказмагин)», деди. Жаброил айтди: «(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингнинг элчисидирман, холос». (Марям) деди: «Менга одамзот тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам, менда қаёқдан фарзанд бўлсин?!» (Жаброил) айтди: «Шундай. Парвардигоринг айтурки: «Бу (иш) Менга осондир. Биз у (болани) одамлар учун оят-мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган раҳмат-марҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир» (Марям сураси, 18-21-оятлар). Марям жилбоби билан чиқдилар. Жаброил алайҳиссалом енгларини ушладилар ва пуфладилар. Аплоҳнинг мўъжизаси бўлди. Марям қалбларида бу сирни беркитдилар. Кунлар ўтиб, ҳомилалари билинди. Тақводор Юсуф ун-Нажжор Марямни кўриб: «Марям иффатли, покиза, бокира қиз эди- ку!» деб ҳайрон бўлди. «Эй Марям, уруғсиз экин, ёмғирсиз дарахт ўсадими? Эркаксиз бола туғиладими?» Марям гап нима ҳақдалигини билиб дедилар: «Апбатта Аплоҳ таоло экинларни аввалдан уруғсиз яратган! Албатта Аплоҳ таоло жаннатдаги дарахтларни ёмғирсиз яратган! Албатта Одам алайҳиссаломни эркак-аёлсиз яратган!» Юсуф деди: «Тўғри айтдинг!» Билдики, Марямнинг ҳомилалари Аплоҳнинг мўъжизаларидан биридир!
Ойлар ўтди. Марямнинг туғишлари яқинлашди. Аплоҳ таоло деди: «Бас, (Марям) унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга йироқ бир жойга кетди. Бас, тўлғоқ азоби уни бир хурмо дарахтининг шохига олиб борди (ва у шохга осилган ҳолда кўзи ёригач), деди: «Қани, мана шу (кундан) илгари ўлиб кетсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди» (Марям сураси, 22-23-оятлар); «Шунда (хурмо дарахтининг) ортидан (Жаброил) нидо қилди: «Ьамгин бўлма, Парвардигоринг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу қуриб қолган) хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар. Энди сен еб-ичгин, шод-хуррам бўлгин. Бас, агар одамзоддан биронтасини кўриб қолсанг (ва у сендан бу боланинг отаси ҳақида сўраса), у ҳолда: «Мен Раҳмон йўлида рўза тутмоқни назр (аҳд) қилганман, бас, бугун бирон инсонга сўзламайман», дегин» (Марям сураси, 24-2б-оятлар). Марям тинчландилар, едилар, ичдилар ва болани эмиздилар.
Кунлар ўтди, Марям ўзларига келиб, яна қувватландилар, болани кўтариб, қавмига қайтдилар ва албатта ҳамиша Аллоҳнинг ёрдамига суянардилар. Қавм бу болани билиб қолганидан кейин масхара қила бошлади. «Сўнг (Марям боласини) кўтарган ҳолда қавмига келганида
улар: «Эй Марям, (сен ҳеч ким) қилмаган ажиб ишни қилдинг-ку!» (Марям сураси, 27-оят) деди улар. Баъзилари: «Эй Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эди-ку!» дедилар» (Марям сураси, 28-оят). «Шунда (Марям оғиз очмасдан боласига) ишора қилди (яъни, унинг ўзидан сўранглар, деди). Улар айтдилар: «Бешикдаги гўдак билан қандай сўзлашурмиз?!» (Марям сураси, 29-оят). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз қудрати билан Марямнинг поклигини исбот қилиш учун, бу боланинг отасиз яратилишидаги Аллоҳ таолонинг мўъжизасини таъкидлаш учун болага нутқ берди. «(Шу пайт чақалоқ, яъни Исо тилга кириб) деди: «Мен Аплоҳнинг бандасидирман. У зот менга Китоб – Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди. Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли-меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчлик-омонлик бўлур» (Марям сураси, 30- 33-оятлар). Бешикдаги боланинг жавоби ва овози ҳар бир гумонни йўқотди. Қавмининг юзи даҳшатли бўлди. Улар Оламлар Раббисининг улуғ мўъжизаси олдида турганликларини билдилар. Марямнинг пок эканликлари аломатлари зоҳир бўлди. Бундан Марямнинг қалблари ёришди ва Аллоҳга ҳамд айтдилар.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*