ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 4 март куни “8 март – хотин-қизлар байрами” муносабати билан тадир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 4 март куни “8 март – хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Она борки – пойида жаннат” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Баҳор кириб келгани муносабати билан мазкур тадбир давомида 1- ва 2- курс талаба қизлари ўртасида “Балли қизлар” кўрик танлови ҳам бўлиб ўтди. Талаба қизлар ушбу кўрик танловда 5 та шарт яъни, ким кўп ҳадис айтиш, ким тез салат тайёрлаш, ким биринчи тўқиш, қизларнинг уй юмушларига оид билимларини текшириш мақсадида тезкор савол-жавоб ва эркин мавзу шартида берилган топшириқга асосан саҳна кўриниши тайёрлаш кабилар бўйича беллашдилар. 5 та шарт бўйича иккита курс талаба қизларида дурранг натижа қайд этилди.
Шунингдек, талаба қизлар кўрик танловдаги шартларни бажаргунларига қадар қолган талаба қизлар саҳна кўриниши ва саҳна кўринишлари билан тадбирни бойитишди.
Тадбир жуда мазмунли, қизиқарли ва мароқли бўлиб ўтди. Танловда қатнашган талабаларга эсдалик совғалари улашилди. Талаба қизлар бу тадбирдан жуда кўп фойдалар олдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*