Юзингизга қараб мақтаган, мақтовга нима дейсиз?

Дунёда мақтовни ёқтирмаган, ҳеч йўқ хушомадли сўзларга эътироз билдирадиган одам топилмаса керак. Ақлини энди таниган ёш болалардан тортиб ҳаётда ҳамма нарсани кўрган қариягача ўз шаънига айтилган мақтовдан яйрайди.
Мақтов нима ўзи? Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга бил¬диришдир. Аслида барча мақтов Аллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муносибдир. Шунинг учун доимо Аллоҳга ҳамд-санолар айтамиз. Шу боис, саҳобалардан Аббос, Ҳассон, Каъб ва бошқалар Расулуллоҳни мақтаб шеърлар ёзишган.
Мақтовга лойиқ кишиларни мақташ жамиятда фа¬зилат ва комиллик ортишига сабаб бўлгани учун шари¬атимиз бундан қайтармайди. Шунинг учун муболаға ва ёлғон сўзлардан сақланган ҳолда кишида бор бўлган сифатлар билангина мақташ жоиз. Лекин мақтовга лойиқ бўлмаган кимсаларни, кишининг мансаби, бой¬лиги ё обрў-шуҳрати учун мақташ ҳақиқат ва ахлоққа зид бўлгани учун ёмон иш саналади.
Кишини юзига мақташнинг фойдаси ҳам, хата¬ри ҳам бор: агар мақталаётган киши комил иймонли, ишончли, риёзатли, маърифатли бўлса ва мақтовдан фитналанмаса ёки ғурурга кетмаса, мақтов ҳаром ҳам, макруҳ ҳам бўлмайди. Аксинча бўлса, кишини юзига мақташ қаттиқ макруҳ бўлади.
Абу Мусо Ашъарийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини кўкларга кўтариб мақташаётганини эшитиб: “Уни ҳалок қилдинглар-ку!” (ёки белини син-дирдинглар), деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ри¬вояти).
Мақтовчи (маддоҳ) бирор мансаб ёки манфаат илин¬жида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчидир. Ҳадисда келишича, бир киши Усмонни (розияллоҳу анҳу) мақтаганида саҳоба Миқдод ибн Асвад (розияллоҳу анҳу) унинг юзига тупроқ сочиб юборган. Усмон: “Бу нима қилганингиз?” деб сўраганида, Миқдод бундай деган: “Расули акрам “Агар маддоҳларни (мақтовчиларни) кўрсангиз, юзига тупроқ сочинглар”, деганларини эшитганман” (Имом Муслим ривояти). Айрим уламолар “юзга тупроқ сочиш”ни “маддоҳнинг овозини ўчириш” деб шарҳлашган.
Суннатга кўра, агар бир кишини мақташга тўғри келиб қолса, “у шундай фазилатларга эга бўлса керак, деб ўйлайман, агар у шу сифатларга эга бўлса, “унинг кифоячиси Аллоҳдир, Аллоҳ олдида бирор киши айб¬сиз эмас” дейиш керак.
Одамлар даражаларига қараб мақтовни турли¬ча қабул қилишади. Авом кишилар мақтовдан яйраб, хурсанд бўлишади, маддоҳ айтаётган фазилатлар ўзларида мавжудлигидан фахрланиб, кибрланишади, мақтовчини ўзларига дўст тутишади. Обидлар мақтовни эшитиб, ундан иложи борича қочишади, у эгаллаб қолмаслиги учун қалбларини иҳоталаб олишади. Ориф¬лар эса бундай ҳолларда “агар Аллоҳ айбларимни бер-китмаганида одамлар фақат фазилатларимни кўриб, мени мақташмасди, демак, бу мақтовлар Аллоҳга те¬гишлидир” деб фикрлайди ва барча мақтовларни Пар¬вардигорига ҳавола этади. Абулқосим аз-Замахшарий: “Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду сано ва мақтовларни талаб қилиш уятсиз, тел-ба одамларнинг одатларидандир”, деган. Қайюм Носи¬рий айтибди: “Биров сени ўзингда йўқ сифатлар би¬лан мадҳ этса, ундай одамга ишонма. Чунки у сенда йўқ ёмон сифатлар билан бошқа ерда сени ёмонлашга қодир”.
Фосиқ ва бидъатчини мақташ, мадҳда ҳақиқатни айтмай риё ва ёлғон қўшиш, мақталган киши бундан кибр ё ғурурга кетиши, мақтов орқали бирор манфа¬атни кўзлаш динимизда қоралангандир. Агар мақтов бу хусусиятлардан холи бўлса, мақташ ҳам, мақтовга рози бўлиш ҳам мумкин.
Мақтовнинг акси зам (ёмонлаш), яъни бир кишига нисбатан ёмон сўзлар гапириш, ҳолатини фош этиш¬дир. Ҳар қандай инсонни ноҳақ ёмонлаш ҳаромдир.
Сўзимизни донишмандлардан бири Қаюм Носи¬рийнинг мана бу сўзлари билан хотималаймиз: “Би¬ров сени ўзингда йўқ сифатлар билан мақтаса, бундай одамга ишонма. Чунки у сенда йўқ ёмон сифатлар би¬лан бошқа ерда сени ёмонлашга ҳам қодир”.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*