ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 30 март куни ўзбек халқ шоири , сенатор Энахон Сиддиқова билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари билан “Ўзбек аёли ва шеърият” мавзусида ўзбек халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Энахон Сиддиқова бугунги кунда аёлнинг ўрни, глобаллашув таъсирида ўзгариб бораётган жамият ва аёллар, аёллар билан боғлиқ муаммо ва вазиятлар, уларнинг сабаби ва ечими ҳақида тўхталиб ўтди. Ушбу мавзуда гапирар экан, ўзининг самимий ва кўнгилга яқин шеърлари билан ўртоқлашди ва талаба қизларга бугунги жамият ва келажак авлод олдида аёл сифатида қандай вазифалар турганини эслатиб ўтдилар ва ўзларининг қимматли маслаҳат ва ўгитларини бериб, бу талаба қизларнинг жамиятни маърифатга, илмга етакловчи кадр бўлиб етишишларига тилакдош эканини билдириб ўтди.
Суҳбат жуда мазмунли, фойдали ва мароқли бўлди, талаба қизлар мазкур суҳбатдан жуда мамнун бўлдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*