Рўзанинг фазилатлари

Қуръон ва cуннатдан рўза ҳақидаги маълумот ва таълимотларни чуқур ўрганиб, улардан тегишли аҳкомларни чиқариб, тартибга солган ва осонлаштириб кетган мужтаҳид уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Ўзингизга маълумки, кўпчилигимиз ҳар йили Рамазони шариф бошимизга соябон бўлиб келганида ул муборак ойнинг фазлидан баҳраманд бўлиб қолиш учун рўза ибодати ва унинг аҳкомларини тузукроқ англаб етишга ҳаракат қилиб қоламиз. Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот олмагунча киши тутаётган рўзасининг аҳамиятини англаб етиши қийин. Шунинг учун ҳам бу ибодат Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари ва Ислом умматининг ижмоъи ила собит бўлганини етарли равишда шарҳлаб берилди.
Рўзанинг фазилатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Аллоҳ таоло бу ибодатни серфазилат қилиб қўйган. Мазкур фазилатларни санаб адоғига етиш қийин. Биз эса, улардан баъзиларинигина сиз азизларга тақдим этишга
ҳаракат қилдик. Рўзанинг асли ва вақти баёни, фажри содиқнинг аломати, рўза тутишни бошлаш ва тўхтатиш ҳилол кўриш ила бўлади. ҳилолни кўриш эса, бир одил киши гувоҳлиги билан ҳам бўлади, ҳар ўлка ўзи ҳилол кўриши асосида ҳам бўлади. Бу рўзадан ташқаридаги нарсалардир.
Рўзанинг ичидаги нарсалар тўғрисида эса, ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида деган сарлавҳа билан сўз бошлаганмиз. Албатта, ҳар бир рўзадор учун бу масалаларни билиш ўта муҳим. Аммо мазкур масалаларни ҳужжат-далили билан илмий равишда ўрганмаган бўлсангиз, иншааллоҳ, энди ўрганиб олишингиз мумкин. Ифтор пайтидаги дуонинг фазли қанчалар улуғлигини ҳамма ҳам билмаса керак. Бу нарсани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари қайта-қайта таъкидлаганлар. Бу ҳақда ҳам тегишли маълумотларга эга бўлишга ҳаракат этдик.
Тилни тийишнинг рўзага алоқаси борми? Агар одам рўза тутдим деб, емай-ичмай, уни очиб юборадиган бошқа нарсаларга яқин йўламай юрса-ю, тилини ёлғон, бўҳтон, ғийбат ва шунга ўхшаш ношаръий сўзлардан тиймаса, нима бўлишини биласизми? Агар билмасангиз ушбу китобни диққат билан ўқинг. Қадимдан мусулмонлар Рамазонда Қуръон тиловат қилишга, карамли бўлишга алоҳида эътибор берганлар. Чунки севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари ана шундай қилганлар ва умматларига ўрнак бўлиб, алоҳида таълим берганлар. Таровеҳ намози муборак Рамазон ойининг энг кўзга кўринган файзу футуҳлардан бири. Кўпчилик бу намозда қатнашиб ажру савоблар олишга интилади. Аммо бу намознинг тарихидан, қандоқ қилиб йўлга қўйилганидан хабардорлар кўпмикан? Тўғрисини айтсак, бу саволга ижобий жавоб беришимиз қийин. Ушбу мазкур мавзу ҳам етарли шарҳланди.
Ҳар бир рўза тутувчи рўзада ман қилинган ишларни билиб олмоғи жуда-жуда лозим. Чунки қасддан емоқ-ичмоқ, рўзани улаб тутмоқ, аҳли аёлини қучоқлаш ва ўпиш, муболаға ила оғиз-бурунни чайқаш каби рўзадорга ман қилинган ишларни билиб олмаган тутишларига рухсат берилган кишилар, рўза тутиш манн қилинган кунлар, нафл рўза ҳақида, эътикоф ва яна кўпгина нарсалар ҳақида қимматли маълумотлар топасиз.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*