ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА “9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАШРИФ

2019 йилнинг 8 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари ишитрокида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Шаҳидлар хотираси майдонига ташриф буюрилди.

Жорий йилнинг 8 май куни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билим юрти талаба қизлари иштирокида Шаҳидлар хотираси майдонига ташриф буюрилди. У ерни зиёрат қилиш чоғида талаба қизлар ўша ерда қатағонга учраган буюк аждодларимиз хотирасини улуғлаб, уларнинг хаққиларига дуойи фотиҳалар қилишди. Шунингдек, майдонда жойлашган Қатағон қурбонлари давлат музейига ташриф буюришди. У ерда қатағонга учраган шахслар, ўша давр муҳити, даврга оид расмлар. Қўлёзмалар, хатлар ва шахсларнинг ҳаёти ҳақидаги аччиқ ҳақиқатларга гувоҳ бўлишди. Талаба қизлар жуда катта таассурот билан қайтишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*