Дўзох олови бор она қаҳрида, унутманг меҳрида жаннат малҳами

Меҳр оқибат ҳақида жим жимадор сўзлар айтишни биламиз-у аммо, дунёдаги биттаю-битта дўстимиз бўлган онамизга меҳр оқибат қилолмас эканмиз. Оналар фарзандим “мендан кейин қолиб бахтли саодатли яшасин”деб бировдан кам бўлмасин деб меҳрибонлик қилса, бизчи онамизга кел энди шу кампирни беш кунлиги қолдими йўқми деб кўча кўйда мени мақтаб юрсин деб оқибат қилар эканмиз. Сўзларим сизларга оғир ботган бўлса гапларимни исботини қабристондан бориб кўринг қабристондан. Баҳор деворлар-у, далалардан эмас баҳор қабристондан бошланади қабристондан. Ўша қабристондаги қимматбаҳо мармар тошларга битилган сўзларга этибор беринг. Онажон доимо қалбимдасиз, онажон қалбингизга жонфидо эй вох тақдир сиздан айлади жудо. Лекин ҳар гал шу сўзларни ўқиганимда мени бир савол эзадида, марҳумалар тириклигида онажон деган сўзни бир мартагина ўз қулоғи билан эшитганмикан?. Лекин барибир оналарга қайтадан жон ато этилганда бирорта она фарзандини ёмонлаб гапирмаган бўларди, аксинча уларни мақтаб гапирган бўларди. Бир куни Пайгамбаримиз Муҳаммад ( с.а.в) марҳумларни зиёрат қилмоқ учун қабристонга борибдилар. Бир қабр ёнидан ўтиб кетаётиб қабр ичидан нолали бир фарёд эшитилар эди. “Оловда ёнаяпман оловда дардимни эшитмас парвардигоро”. Ортларига қайтадиларда, Пайғамбар ( с.а.в) шу дам буюрдилар. Макканинг аҳли жониға “қабристонга бориб ҳар бир одам ўтирсин ўзига тегишли қабр ёнига. Қараса нолали қабр ёнига чўк тушиб ўтирмиш муштипар кампир. Онадан сўради Сарвари Олам”бу қабрда киминг бор эй муҳтарама зот” ўғлим деди, лекин бундай ўғилдан мен безорман норозиман эй Росулуллоҳ. Росулуллоҳ ( с.а.в) ҳам сўрди яратгандан, пардани кўтаргин эй Қодир Аллоҳ. Парда кўтарилди қараса олов билан тўлган эмиш ўғлини қабри. Онанинг кўзидан ёш оқизиб, она, яратганга, йитти онанинг зори. Бор ҳудоё карами кенг ҳудоё шунча азобларда қолмишми болам, меҳрингни дариғ тутма боқгил қиёё, розиман мен ундан рози бўл сенҳам”, олов тинди шу дам ўғил қабрида. Дўзох олови бор она қаҳрида, унутманг меҳрида жаннат малҳами .
Биродарлар будунёнинг энг сўнги саволи бор бизни қабрга қўйишгандан сўнг кимдир савол беради ҳалойиқ марҳум қандай одам эди. Шу дамда яхшилигимиз эслагувчи бир инсон бўлсин, яхши одам эди дейишлари барчамизга насб этсин.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*