Қариндош-уруғчиликдан узилиб тескари бўлиб кетишларидан қайтарилгани ҳақида

Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Хола она ўрнидадир», деб айтдилар. Имом Термизийривоятлари.
Бу бобга тегишли машҳур саҳиҳ ҳадислар жуда кўп, лекин қисқароқ бўлиши учун келтириб ўтирмадик. Булардан энг муҳими -Амр ибн Абаса: «Нубувватнинг биринчи пайтлари Маккада Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кириб: «Сиз кимсиз?» дедим. У зот: «Набийман», дедилар. Мен: «Набий деганингиз нима ўзи?» дедим. У зот: «Аллоҳ мени мана шундай қилиб юборди», дедилар. Мен: «қайси нарса билан юборди?» дедим. У зот: «Силаи раҳм қилишга, бутларни синдиришга, Аллоҳнинг тавҳидига ва Унга бирор нарсани шерик қилмаслик (рисоласи) ила юборди», дедилар», деб зикр қилдилар.
Аллоҳ таоло:
«Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқинки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар. Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир» (Муҳаммад сураси, 22-23-оятлар);
«Аллоҳга берган аҳд-паймонларини мустаҳкам бўлганидан кейин бузадиган, Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳнинг лаънати бўлур ва улар учун энг ёмон диёр – жаҳаннам бордир)» (Раъд сураси, 25-оят); Абу Муҳаммад Жубайр ибн Мутъимдан (р.а.) ривоят қилинади. расулуллоҳ(с.а.в.) «Алоқаларни узувчи жаннатга кирмайди», дедилар. Суфён (р.а.) ривоятларида эса «қариндошлик алоқаларини узувчи» бўлиб келган. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Аллоҳ таоло:
«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот сураси, 10-оят);
«Улар мўминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиққўл кишилардир» (Моида сураси, 54-оят);
«Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар» (Фатҳ сураси, 29-оят), деб айтган.
Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг. Ҳамда бир-бирингиздан алоқа узманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, бир-бирингизга биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмон билан уч кундан ортиқ гаплашмасдан аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандаларнинг гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишининг биродари билан адовати бўлса, гуноҳлари кечирилмайди. Ва: «Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар», деб айтилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида «Амаллар пайшанба ва душанба кунлари кўрсатилади» бўлиб келган.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*