Саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари

Исломнинг дастлабки асрида саҳобалар Қуръон-нинг тафсирида тўрт усулдан фойдаланганлар:
Қуръон оятларига назар ташланса, улар орасида қисқа ёки узун, мужмал ёки очиқ, мутлақ ёки муққайяд, умумий ёки хусусий маъноли оятлар учрайди. Бир хил мазмунли оят бир жойда қисқагина келса, бошқа бир жойда кенгроқ, бир жойда мужмал маъно-ли келса, бошқа бир жойда муфассал келади. Маса-лан: Одам ва Иблис қиссаси, Мусо (а.с.) ва Фиръавн қиссаси ҳақидаги оятлар шулар жумласидандир. Шу нинг учун Қуръон тафсирига киришмоқчи бўлган киши аввал ҳамма оятларни кўриб чиқиб, бир хил мазмунли оятларни жамлаб, бирини иккинчисига таққослайди ва шу йўл билан оят мазмунининг яққол очилишига олиб келади. Бу усулни Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш дейилади. Тафсирнинг бу усули бир неча кўринишда бўлади.
1.Маъноси мужмаа оятнинг маъноси равшан оят билан шархланади. Қуръони каримда бундай оятлар жуда кўп. Масалан: “Ғофир” сурасининг 28-ояти:
“Аммо агар у ростгўй бўлса (у ҳолда) сизларга у(ко-фирлар учун) ваъда қилаётган (азоблардан) айримла-ри етиб қолади-ку!”252 — дан чиққан мужмал маъно худди шу суранинг 77- ояти
“Энди агар Биз сизга ўша (кофирлар)га ваъда қила ётганимиз (азоб)дан айримларини кўрсатсак( яъни сиз ҳаётлик пайтингизда уларни айрим азоб-уқубатларга дучор қилсак, кўрарсиз ёки сизни(уларга азоб туши-ришимиздан илгари) вафот топдирсак, у ҳолда ҳам ёлғиз Ўзимизга қайтарилурлар” — дан чиққан ошкор маъно билан тафсир қилинади ва равшанлашади. “Бақара” сурасининг 37- ояти
“Кейин, Одам Парвардигор тарафидан бир неча сўзлар қабул қилиб олганидан сўнг Аллоҳ унинг тавба-сини қабул қилди” дан чиққан мужмалликни (қандай сўзлар қабул қилганини)” Аъроф” сурасининг 23-ояти
“Улар: “Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизларни мағфират ва раҳм қилма-санг, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз, дедилар”— тафсир қилиб беради ва Одам Аллоҳдан қабул қилиб олган калималар истиғфор дуоси экан-лиги маълум бўлади.
“Анъом” сурасининг 103-ояти
“Кўзлар унга(Аллоҳга) ета олмайди”нинг маъно-сини “Қиёмат” сурасининг 23-
“У кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвар-дигорларига боқиб тургувчидир” — ояти каримаси тафсир қилади.
2. Мутлақ маъноли оятни муқайяд оят билан, умумий маъноли оятни хусусий маъноли оят билан тафсир қилинади. Масалан: “Моида” сурасининг 6-ояти-да, таҳорат олиш ҳақида шундай дейилган:
“Юзларингизни ва қўлларингизни тирсак билан қўшиб ювинглар”.
Шу оятнинг давомида таяммум тўғрисида эса шундай дейилган:
“Юзларингизни ва қўлларингизни (покиза тупроқ билан) масҳ қилинглар”.
Ушбу масҳ оятида “тирсак билан” деган қайд йўқлиги учун оятнинг маъноси мужмалга айланган. Аммо таҳорат билан таяммумнинг ҳукми бир хил бўлгани учун, таҳорат ҳақидаги муқайяд оят таям-мум ҳақидаги мужмал оятнинг маъносини тафсир
“Бақара” сурасининг 254-оятида Қиёматдаги танг аҳвол ҳамма учун умумий маънода тасвирланган:
“Эй мўминлар, на олди-сотди, на ошна-оғайничи-лик, на оқлов(шафоат) бўлмайдиган кун келишидан илгари сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ-эҳсон қилинглар”.
Аллоҳ таоло мазкур ояти каримани “Зухруф” су-расининг 67-ояти билан шарҳлаб, хоссатан бир-бирларига дўст бўлган муттақийларнинг дўстлиги Қиёмат-да ҳам фойда беришини айтади:
“У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир. Магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстлардир).
“Аннажм” сурасидаги 26-оят билан шарҳлаб эса Аллоҳ таоло томонидан изн берилган кишиларгина шафоат қилишлари, шафоат қилинган айбдорларнинг оқпанишлари мумкин эканлиги айтилади:
“Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоъатлари ҳам бирор фойда бермас.
Магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишилар учун(шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоат-нинг фойдаси тегади)”.
3. Зоҳирий кўринишда бир-бирига зид маъноли бўлиб кўринган оятларнинг ўртасини жам қилинса, улар бири иккинчисини тафсир қилади ва тўлдиради. Масалан: Одамнинг яратилиши ҳақидаги оятларнинг бирида Одам тупроқцан, яна бирида лойдан, яна бо-шқасида сополдан, ниҳоят чиннидан яратилгани ай-тилади. Оятларнинг маъносини жамланса, улар бир-бирини тафсир қилиб, Одамга руҳ ато қилингунча ўтган босқичли даврлар айтилгани равшан бўлади. 4. Икки хил қироатни бир-бирига солиштириб таф-сир қилинади. Бунда қироатларнинг лафзи бошқа, аммо маъноси бир хил бўлиши мумкин. Масалан: “Ал-Исро” сурасининг 93- оятини Ибн Масъуд деб қироат қилганлар. Бошқа машҳур қироатларда эса: деб ўқилган. Аммо икки оятдаги “заҳаб” ва “зух-руф” сўзлари бир маънода, яъни “олтин” дир. Ёки лаф-зи ҳам маъноси ҳам бошқа-бошқа бўлиши мумкин. Масалан, “Жумъа” сурасининг 9- оятини машҳур қироатда:
“Эй мўминлар, агар Жумъа куни намозга азон ай-тилса, Аллоҳнинг зикрига (жумъа номозига) шошилин-глар”, — деб ўқилган. Иккинчи бир қироатда “фасъав” нинг ўрнига “фамзу” (келинглар)лафзи ўқилган. Демак, икки хитобнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам бош-қа-бошқа бўлиб, иккинчиси аввалгисини тафсир қилиб беради. Демак, намозга шошилиб эмас, осой-ишта юриб келиш керак.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*