Тўгараклар

Билим юртида асосий дарс машғулотларидан сўнг талаба қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тўгараклар жорий этилган.Мазкур тўгараклар икки йўналишда амалга оширилади. Биринчиси махсус фанларни такомиллаштириш мақсадида:

1. Таҳфизул-Қуръон тўгарагига Г.Кенжабой, Одинахон Мухаммад Юсуф ва Г.Қурбоновалар;
2. Ақоид тўгарагига С.Муҳамедходжаева;
3. Араб тили тўгарагига Т.Исамуҳамедовалар раҳбарлигида машғулотлар ташкил қилинган.

Шунингдек, иккинчи йўналиш бўйича билим юрти талаба қизларни оилага тарбиялаш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ҳам турлитўгараклар ташкил этилган:

1. Тикувчилик тўгараги билим юрти мударрисаси З.Аминова раҳбарлиги остида ташкил этилган бўлиб, унда янги туғилган чақалоқлар кийимчалари, мактаб ёшига етмаган қизчалар кўйлаклари, какеткали кўйлаклар, ошхона анжомлари(фартук, жойнак ушлагич, чойнак пўшт кабилар), турли хил юбкалар, ёқа, чўнтак, белбоғ, 6 клинли кўйлак, 6 клинли юбка, пижамалар, калта кофталар, андозалар, ўлчамлар, бичимлар ўргатилади;

2. Тўқувчилик тўгараги М.Шалимова маъсул бўлиб, ип танлашдан бошлаб, занжир олиш, устун олиш, чойнак тагига ва устига тўқиш, шарф, шапкачалар, дўппилар тўқиш, тўқилган нарсаларга безаклар бериш, аёлларга балеро, катта шарфлар, панчолар тўқиш, чақалоқлар учун комплект (нимча, чойшаб, шабкача, пайпоқча, иштонча ва шарфча кабилар), пяткалар, узун жемфер ва эркаклар нимчалари кабилар ўргатилади;

3. Информатика тўгараги З.Хожимуратовага бириктирилган бўлиб, ҳозирги янги дастурлар ва уларни амалиётга қўллай билиш, интернетдан тўғри фойдаланиш, техника замон билан ҳамнафас эканлиги ҳақидаги маълумотлар ўргатилади.

4. Иффатли келин тўгарагига Н.Адилова маъсул қилинган бўлиб, у аёл-қизларни оилага тайёрлаш ва олиладаги ўзига хос шарқона тарбия ҳусусиятларини ўргатишга ихтисослашган асосий тўгаракларимиздан бири, муомала маданияти, одамлар билан мулоқот ўрнатишнинг асосий услублари, саломлашиш одоби, шахсий гигиенага риоя қилиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш каби мавзулар ўрин олган.