Талаблар

Пуллик курс учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1. Мудира номига ариза
2. Соғлиги ҳақида маълумотнома (У-086 шакл)
3. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади)
4. 4 дона фотосурат (3,5х4,5 ҳажмдаги)
5. Яшаш жойидан маълумотнома

Пуллик курсга 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Суҳбатда бошланғич диний маълумоти йўқлиги сўралади. Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга махсус сертификат берилмайди. Ўқиш муддати 3 ой. Тингловчилар тўлов шартларини бажаргандан сўнг ўқув-машғулотига киритилади. 2018 йил учун тўлов 688.960 (энг кам иш ҳақининг 4 баравари) сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар белгиланган муддатларда соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.