Жараён

Халқимизнинг ислом динига бўлган иштиёқини инобатга олиб, диний билим юртларида пуллик ўқув курсларининг очилиши талабга нисбатан муносиб таклиф бўлди. Натижада ёшларимиз соф диний билимларни соҳа мутахассисидан олишлари, уларнинг турли экстремистик оқим вакиллари тўрига тўшиб қолиш хавфи олди олинди.

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин-ки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида диний таълим муассасалари ўқувчиларининг сони кўпайтирилди. Шу билан бирга, ислом билим юртлари, «Араб тили» пуллик курсларнинг очилиши, шунингдек унда Қуръони карим ва тажвид илмларининг ўргатилиши ҳалқимиз орзиқиб кутган неъматдир.

Пуллик ўқув курсида тингловчиларга «Устози аввал», «Мабдал қироат» дарсликларидан интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда дарс ўтилади. Ўқув машғулотида араб ҳарфлари, тажвид қоидалари ҳарфларни маҳраждан чиқариш усуллари, Қуръони каримнинг 30-порасидаги суралардан мутоала қилиш ўргатилади.