Ахборот ресурс маркази

Ахборот ресурс маркази ҳақида (АРМ) ўз меҳнат фаолиятини «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги» 2007 йил 20 июндаги ПК-381-cонли қарори ва талабалар талаб-таклифларига мувофиқ ҳолда олиб боради.

АРМ га китоблар асосан Тошкент шаҳридаги нашриётлардан, олий таълим муассасалари нашриётларидан, ЎМИнинг «Мовароуннаҳр»нашриёти ва китоб дўконларидан олиб келинади. Билим юрти талабаларининг ўқув дарсликларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида фаолият юритади. Бу китоблардан талабалар ва мударрисалар ўз билимларини оширишда унумли фойдаланадилар.

АРМга 2та компьютер, принтер мосламаси тақдим этилган. Ахборот-ресурс маркази фондида 777 номдаги 18120 дона китоб бор. Ахборот–ресурс маркази аньанавий услуб билан бир қаторда замонавий услубда ҳам иш юритмоқда. Жумладан, АРМ замонавий китоб жавонлари билан таъминланган. Китоблар библиографияга мос равишда жавонларга жойлаштирилган.

1. Ахборот–ресурс марказида «Президент асарлари ва Миллий истиқлол ғояси», «Мустақиллик-олий неъмат», Диний экстремизмга қарши кураш, «2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» «Ёшлар кутубхонаси» номлари остида кўргазмали бурчак ташкил қилинган. Билим юрти талабалари, мударрисалари ва ходимларнинг кундалик нашрлардан фойдаланишлари йўлга қўйилган. Улар «Халқ сўзи», «Маърифат», ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази , касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг «Касб-ҳунар таълими» илмий-услубий журнали каби газеталар, шунингдек, «Ислом нури» ва «Ҳидоят» журнали каби диний-маърифий нашрлардан мунтазам равишда фойдаланадилар.

Бугунги кунда Ахборот-ресурс марказида замон талабларига жавоб берадиган ўқув зали замонавий техника воситалари билан таъминланган ҳамда адабиётлар талаб даражасида сақланмоқда. Талабалар ва мударрисалар қатнови, олаётган китобларини назоратни кучайтириб, Ахборот-ресурс марказида кундалик иш юритиш дафтари йўлга қўйилган. Китоблар ҳақида маълумотларни тез ва осон топиш учун каталог бюроси ҳамда каталог қутиси жорий қилинган. Билим юрти мударрисалари ва талабаларининг талаб-таклифларини мунтазам ўрганиб бориб, ЎМИ томонидан 83 номли 329 (дона) бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар келтирилди.

АРМ фондининг асосий қисмини илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув адабиётлар, ижтимоий-сиёсий адабиётлар ташкил этади. 2017 йилдаги кўрсатгичи – умумтаълим китоблар сони 3567 та, махсус фанлардан дарсликлар сони 5259 та, араб тилидаги дарсликлар ва адабиётлар сони 4234 та, бадиий адабиётлар сони 1145 та, илмий-оммабоп китоблар сони 3905 тани ташкил қилади. Жами ахборот-ресурс марказида 18120 та китоблармавжуд.