Ўқув жараёни

Бугунги кунда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида ўқув машғулотларни етакчи ва катта ўқитувчилар, фан номзодлари ҳамда олий маълумотли 30 га яқин мударрисалар олиб борадилар. Билим юртида диний-махсус фанларнинг Қуръони карим ва тажвид фанидан билим юрти катта ўқитувчиси Г.Қурбонова ва Г.Кенжабойлар, ҳадис фанидан И.Нурмуҳамедова ва Ж.Гаиповалар, тафсир фанидан С.Муҳамеджоджаева ва Н.Ғофуровалар, фиқҳ фанидан С.Ибрагимова ва Т.Исамуҳамедовалар, ақоид фанидан А.Сайдаҳмедова ва С.Муҳамеджоджаевалар, араб тили фанидан К.Абдувалиева, Ш.Иномова, З.Иноғомова ва Д. Толиповалар, ислом тарихи ва диншунослик фанларидан М.Қутбидинова, диний экстремизм ва тероризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари ҳамда мазҳаблар ва йўналишлар фанларидан Н. Хакимова, хаттотлик фанидан Б. Боймуҳамедовалар дарс бериб келмоқдалар. Шунингдек, умумтаълим фанларнинг тарих фанидан Х.Усмонова, информатика фанидан З.Ходжимуротова, экология ва биология фанларидан С.Ганиева, рус тили фанидан У.Хафизова, инглиз тили фанидан С.Валиева, математика ва астрономия фанларидан С.Алимова, жисмоний тарбия ва география фанларидан З. Алмедовалар дарс бериб келмоқдалар.

Ўқитувчилар мунтазам равишда Тошкент ислом университети, Тошкент ислом институти ҳамда «Авлоний» номидаги ўқитувчи ва педагогларни қайта тайёрлаш марказларида ўз малакаларини ошириб келмоқдалар. Дарслар доимий равишда малакали ўқитувчилар иштирокида, янги педагогик технологиялар ёрдамида интерфаол усулда ташкил этилиб келинмоқда.

Жорий йилдан аёл-қизлар таълим муасасалари учун ўқув режалар такомиллштирилиб, унга кўра, аёл-қизларни жамиятдаги интеграциялашувини ошириш мақсадида диний-махсус фанлар тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича соатлар кўпайтирилди. Жумладан, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳуқуқий асослари, оила ҳуқуқи, оила психологияси, ёш физиологияси ва гигиенаси, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш методикаси каби янги фанлар киритилди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти диний таълим фаолиятини олиб бориш учун зарур шароитлар ва моддий техник базасига эга.