Tag Archives: ислом

Зулқарнайн қиссаси

Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», дегин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамлар Зулқарнайн тўғрисида сўраганлари аниқ. Баъзи ривоятларда яҳудийлар сўраган, дейилса, бошқаларида яҳудийлар ўргатган, қурайшликлар сўраган, ҳам дейишади. Умуман олганда, одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Зулқарнайн ҳақида сўрашган. Қуръоннинг хабар бериши шундай. Аллоҳ Пайғамбарига савол ҳақида хабар бериб бўлиб, унга қандай жавоб беришни ҳам Ўзи ўргатмоқда: ...

Батафсил »

Саҳобаи киромлар умматларнинг афзали

Имрон ибн Ҳусайндан ( розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг энг яхшиси менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. Сўнгра улардан кейин келадиганлари. (Имрон: «Билолмадим, у зот ўз асрларидан кейин икки асрни зикр қилдиларми ёки учни», деди.) Сўнгра сиздан кейин бир қавм бўлади. Гувоҳлик беришади, аммо улардан гувоҳлик сўралмайди. Хиёнат қилишади, шу боис уларга ишонилмайди. Назр қилишади, аммо ...

Батафсил »

Туғёнга кетишдан ҳазир бўлинг!

Ислом хусусий мулкчиликка кенг йўл очиб беради, кишилардаги мол-мулк топиш рағбатини қўллаб-қувватлайди. Аммо мол-мулк доимо ҳалол-пок йўл билан топилишини таъкидлайди ва текширади. Шунингдек, топилган мол-мулкни ҳалол-пок йўлда сарфлаш зарурлигини ҳам қаттиқ тайинлайди. Мол-мулк эгасини туғёндан, такаббурликдан ва ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтаради.

Батафсил »