Tag Archives: slayd

Фиқҳ илми тарихи

Фиқҳ илмининг тарихига назар соладиган бўлсак, Исломнинг аввалги даврида тафсир, ҳадис, усулул фиқҳ ва бошқа илмлар каби фиқҳ илми ҳам алоҳида илм шаклида ажралиб чиқмаганлигини кўрамиз. Дастлаб, Маккаи Мукаррамада ўн уч йил давомида асосан ақийдага боғлиқ оятлар тушди. Кейинроқ, айниқса, Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилингандан сўнг, шаръий ҳукмларга тегишли оятлар ҳам туша бошлади. Уларнинг ҳаммасини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва¬саллам ҳали унча ...

Батафсил »

Рўзанинг фазилатлари

Қуръон ва cуннатдан рўза ҳақидаги маълумот ва таълимотларни чуқур ўрганиб, улардан тегишли аҳкомларни чиқариб, тартибга солган ва осонлаштириб кетган мужтаҳид уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Ўзингизга маълумки, кўпчилигимиз ҳар йили Рамазони шариф бошимизга соябон бўлиб келганида ул муборак ойнинг фазлидан баҳраманд бўлиб қолиш учун рўза ибодати ва унинг аҳкомларини тузукроқ англаб етишга ҳаракат қилиб қоламиз. Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот ...

Батафсил »

ХУШУЪЛИ НАМОЗ, ҚАЛБ РОҲАТИДИР

Ҳақиқий мўмин банда намозда ўзини Рабби ҳузурида тургандек сезади, У Зотга муножот этади, илтижолар, дуолар қилади. Бу билан кишининг дили чексиз ҳузур-ҳаловатга тўлади, руҳи енгиллашади, қалбини ўртаётган ғам-андуҳлари ортга чекинади. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай амр қилган: “Шак-шубҳасиз, Биз улар (масхара қилиб) айтаётган сўзларидан дилингиз сиқилишини биламиз. Шундай экан, Сиз Парвардигорингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг, сажда қилувчилардан ...

Батафсил »

ҚЎШНИГА ЕТКАЗИЛАДИГАН АЗИЯТНИНГ КИЧИГИ БЎЛМАС

Умму Салама онамиздан ривоят қилинади : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдим, бир пайт (ҳужрамизга) қўшнимизнинг қўйи кириб қолди ва сутрамиздан (яъни егуликлар сақланадиган пана жойдан) битта обинонни олиб кета бошлади. Мен дарҳол ўрнимдан туриб, унинг жағидан нонни суғуриб олдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эй Умму Салама) уни бўйнидан бунақа сиқиб олмаслигинг керак эди, қўшнига етказиладиган ...

Батафсил »

КИБР, ҒУРУР, КУФРОНИ НЕЪМАТ

Қуйида қуръоний қиссалардан учтасини келтирамиз. Уларни ўқисак, беҳисоб бойликка эга бўлатуриб, неъматларга ғарқ ҳолда яшаб кибр-ҳаво қилиш, мол-дунёси билан керилиш қандай оқибатларга олиб боришини биламиз. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавмдошларига) кибр-ҳаво қилди. Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоага ҳам оғирлик қиладиган нарсаларни ато этгандик. Ўшанда қавмдошлари унга: ...

Батафсил »

САЛОМ ЛАФЗИНИНГ НАҚАДАР БУЮКЛИГИ

Исломнинг машҳур маъноларидан бири Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ туширган диндир. Бу ҳолатда оятнинг умумий маъноси – «Ислом динига тўлиғича киринг» бўлади. Ислом инсоннинг ҳаётини тўлиғича қамраб олган диндир. Инсоннинг онадан туғилиб, қабрга киргунгача бўлган даврдаги ҳар бир нафаси ва ҳаракатидир. Исломга тўлиғича кириш учун оралиқ даврда, яъни, ҳаёти давомида бутунлигича мусулмонча яшаш демакдир. Инсоннинг туғилишидан тортиб то озуқаланиши, тарбияланиши, вояга етиши ...

Батафсил »

Инсондаги ичги одоблар

Албатта, инсон фақат гўзал ҳулқи орқали Аллоҳ таолога суюкли, амалларда бардавом ва инсонларга суюкли бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло Росулуллоҳ (с а в) ни Қуръони Карим да:” وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ”, “ Ва албатта, Сиз улкан ҳулқдадирсиз” деб таърифлаган.Росулуллоҳ (с а в) бизлар учун барча ишда ўрнакдирлар.Биз уларнинг сийратларини ўрганиб, уларнинг гўзал ҳулқлари билан ҳулқланишга интилишимиз даркор.Росулуллоҳ (с а в) дан:” Инсонларни ...

Батафсил »

Илм билан Оллоҳнинг муҳаббатига эришинг

Илм билан Оллоҳнинг муҳаббатига эришинг “Дунёдаги барча адашишларнинг  асосий сабабчиси илмсизликдир.” (Суқрот) Илм бор жойда жоҳилиятга ўрин йўқ. Жоҳил одам биринчи навбатда ўз зарарига ишлайди. Асосийси, у Аллоҳни танишдек шарафли мақомдан мосиво бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:  “Албатта, бандалари ичидан Аллоҳдан фақат олимларгина қўрқарлар” (Фотир сураси 28-оят) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: ...

Батафсил »

КЎЗНИ ТИЙИШ – ҚАЛБ УЧУН РОҲАТ

Аллоҳ таоло инсон танасининг айрим жойларига қарашни ман этган. Бунинг фойдалари бисёр. Номаҳрамларга қарашдан кўзини тийган одамнинг қалби ҳам, танаси ҳам саломат бўлади. Қолаверса, нигоҳни номаҳрамлардан тийиш билан жуда кўп ёмонликлар олди олинади, оилалар тинч бўлади. Бунинг биз билган-билмаган ҳикматлари кўп. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деган: “(Эй Муҳаммад,) мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар, авратларини ...

Батафсил »

Ота-она ўрнини ҳеч ким босолмайди

Ота-она учун фарзандининг чиройли хулқи, одоби муҳимдир. Одобли боланинг ота-онаси камбағал бўлса ҳам ҳеч айб эмас. Чунки ҳар бир нарса Яратганнинг хоҳиши ва иродасига боғлиқ. Ота-онасининг фақирлигини айб санаш, буни уларнинг ўзига айтиб, тақдирини нолиш жуда катта хатодир. Эй фарзанд, сенинг ота-онанг ҳаёт экан, соғ-саломат экан, уларнинг қадрига ет, ғанимат бил. Шуни унутмаки, ота-онанинг камбағаллиги камчилик эмас. Аслида фарзанднинг одобсизлиги ...

Батафсил »