Азиз ва мукаррамсан аёл

2018 йил 7 март куни «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан билим юрти талаба қизлари ўртасида «Азиз ва мукаррамсан аёл»номли тадбир ташкил қилинди. Талаба қизлар беллашуви тарзида ўтказилган байрам табриги, Қуръон тиловати ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг табрик сўзларини етказиш билан бошланди.
Тадбирда талабалар 4-шарт бўйича беллашдилар:

1-шарт «Торт безатиш»;
2-шарт «Сомса тугиш»;
3-шарт «Бўйинбоғ боғлаш»
4-шарт»Тезкор савол – жавоб» бўлиб, тадбир саловат ва оналар мадҳи акс этган шеърлар билан давом эттирилди.

Тадбир натижасига кўра 4-курс талабалари 92 балл билан
1-ўринни, 2-курс талабалари 86 балл билан 2-ўринни, 1-курс талабалари 81 балл билан 3-ўринни ва 3-курс талабалари 68 балл билан 4-ўринни эгалладилар. Иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
мударрисаси Комила Абдувалиева

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*