Ташқи гўзалликми ёки қалб гўзаллигими?

Мусулмонлар ҳар бир ишларида мукаммалликка интилишлари лозим. Хоҳ ибодат масалалари бўлсин, хоҳ инсонлар билан муомала масалалари бўлсин уларнинг ишлари барчага ўрнак бўлмоғи керак. Баъзида катта-катта муоммолар ҳақида бош қотирамиз-у, аммо кичик муоммоларни арзимас санаб кетамиз. Аслида йиғилиб йиғилиб кетган кичик xатоларимиз бизларга улкан муоммоларни келтириб чиқариши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаймиз. Тақво, Аллоҳга таваккул қилиш, зуҳд ҳақида бош қотирамиз, албатта, бу аъло. Бироқ ибодатдаги кичик камчиликларимиз ҳақида унутиб қўямиз. Шундай камчиликлардан бири-бу аёлларнинг пардоз воситаларидан фойдалангач таҳорат қилишлари. Бундай воситалар бугунги кунга келиб оммалашгандан оммалашмоқда. Аммо пардоз ва бошқа воситалардан фақатгина аёллар фойдаланади десак хато қиламиз. Эркаклар ҳам улама сочлар ва бошқа воситалардан фойдаланишади. Бундан келиб чиқадики, бу масала фақат аёлларга тегишлигина эмас, балки эркакларга ҳам таалуқлидир.

Аллоҳ таоло:
«Улар (яъни, Аллоҳга ширк келтирган кимсалар) Аллоҳни қўйиб, фақат (Лот, Узза, Манот) каби санамларга сиғинадилар ва фақат итоатсиз шайтонга сиғинадилар. Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (Шунда) у деди: «Қасамки, бандаларинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан. Ва уларни йўлдан оздираман, хом хаёлларга мубтало қиламан, буюрсам, улар чорваларининг қулоқларини кесадилар, буюрсам, Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар» (Нисо сураси, 117-119-оятлар), деб айтган.

Аллоҳ таоло Қурони Каримда «Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар» деб инсонни қандай суръатда яратган бўлса, уни ўзгартиришни, яъни аслида ўз жисмимизга тегишли бўлмаган нарсалар билан асл ҳолатидан бошқача кўринишга келтиришни назарда тутилган. Бу амал шайтонинг йўлдан оздириши, унинг макр хийласи эканини очиқ баён қилинган. Бундан кўриниб турибдики, хилқатни ўзгартиришга асос бўладиган улаш ва бўяш, нарашивания, растушовка, суний киприклар эктириш ва шу каби кўплаб амалларни қилиш ва қилдириш Аллоҳ таолога осийлик ва шайтонга қуллик бўлади. Яна шу каби кўплаб ишлар таҳоратни маън этувчилар сирасига ҳам киради.

Шариат жиҳатидан буларнинг барчаси таъқиқланган. Аммо тиббий жиҳатдан ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бу амалларнинг қандай зарарлари бор экан? Пардоз воситаларидан «тушъ» ни мисол қилиб келтирсак, бу восита киприкларга сурилгандан сўнг уларни узун ва қора қилиб кўрсатади. Шу билан бирга уларни сийраклаштириб, тўкилишига ва аввалги кўринишини йўқотишига сабаб бўлади. Киприкларга қаттиқ ёпишган ва қотиб қолган суюқлик сабабли таҳорат пайтида киприкларга сув етмайди. Натижада эса таҳорат ҳосил бўлмайди. Сабаби таҳорат қилганда сув барча аъзоларга етиши шарт қилинади. Киприклар ҳам юзнинг аъзоси ҳисобланади. Соч ҳам ҳудди шундай. Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам: «Соч улагувчи ва соч улатувчи аёлни Аллоҳ лаънатлаган» деганлар. Имом Бухорий ривояти. Бу ҳадисдан улама соч исломда таъқиқлангани баён бўлади. Бугунги кунда инсонлар орасида оммалашган амалларидан бири инсон ички гўзаллиги қолиб, ташқи гўзаллигига урғу бераётганидир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло инсон зотини азиз ва муккаррам қилиб яратишлик билан уни энг гўзал суратда қилиб қўйди.

Тин сурасининг 4-оятида:
«Албатта, биз инсонни энг гўзал суръатда яратдик», – деб марҳамат қилган. Бу ояти карима ҳам инсонлар яратилган махлуқотларнинг энг гўзали экани таъкидланмоқда. Аллоҳнинг каломи шунга далолат қилиб турган экан бизлар ўз кўринишимиздан эмас, балки фикрларимизнинг, амалларимизнинг, қалблармизнинг гўзал эмаслигидан нолисак, уларни ўзгартиришга, ислоҳ қилишга уринсак тўғрироқ бўлар эди. Ташқи гўзаллик афзалми ёки Аллоҳ унга назар солувчи қалб гўзаллигими?

Динимизнинг талаби бўлган покликни мукаммал бўлишига монелик қиладиган пардоз воситаларининг турлари жуда хилма-хилдир. Ибодат қилиш инсон учун осон, аммо асосий масала кейин уни қабул бўлгани ёки қабул бўлмаганидадир.

Тасаввур қилинг, инсон чин ихлос билан фарз бўлган намозни ўз вақтида гўзал тарзда бажарган бўлса, лекин уланган соч, киприкларга қўйилган туш, ёки бошқа воситалар сабабли ибодатлари ботил бўлса, қабул бўлмаса қандай бўлади? Шунинг учун мусулмонлар ҳар бир ишларида шариатга мувофиқ иш тутмоқликлари даркор. Зеро, Буюк Аллоҳ сўнгги мукаммал ислом дини орқали инсонларга мукаммал шариатни жорий қилгандир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус
ислом билим юрти 4-курс талабаси
Нўъмонжонова Сабоҳат

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*