Давра суҳбати бўлиб ўтди

«Диний экстремизм ва терроризмни олдини олишда аёл-қизларни ўрни» ва «Ўз жонига қасд қилиш – улкан гуноҳ» мавзуларида суҳбат

2018 йил 17 март куни билим юртининг Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида қилинадиган ишлар режасига асосан, Учтепа тумани «Ёшлар иттифоқи» билан биргаликда 62-мактаб 9 ва 10-синф ўқувчи қизлари билан «Диний экстремизм ва терроризмни олдини олишда аёл-қизларни ўрни» ва «Ўз жонига қасд қилиш – улкан гуноҳ» мавзуларида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатни мактаб раҳбари Сайёра Хўжаева очиб берди.

Суҳбатни З.Алмедова ва Н.Хакимовалар олиб бордилар. Мавзуларнинг бугунги кунда долзарблиги ўқувчи қизларга тушинтирилди. Давра суҳбати қизғин савол жавоблар билан давом этди.

Суҳбат сўнгида ўқувчи қизларнинг ўқишларига муваффақият тиланди ва келажакда Ватанимиз ривожига улкан ҳисса қўшишларини ҳамда ҳамиша огоҳ бўлиб юришлари таъкидланди.

Билим юрти маънавий-маърифий
ишлар бўйича масъул Зиёда Алмедова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*