Билим юртида очиқ дарс

2018 йил 17 март куни «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида «Экология» фанидан 1–курсларда «Биоценозлар ҳақида» мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Дарсда даставвал уй вазифаси «Ассесмент» методи орқали сўралди. Биоценоз ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг популяциялардан ташкил топганлиги, уларнинг абиотик ва биотик таркибий қисмлари:фитоценоз, зооценоз ва микробиоценозлардан иборатлиги ҳамда уларнинг аутотроф ва гетеротроф турлари слайдлар орқалибатафсил баён қилинди.

Дарсда талабаларга табиатимизни асрашимиз, уни ресурсларидан оқилона фойдаланишимиз ва экологик маданиятимизни оширишимиз ҳақида гапирилди.

Дарсни мустаҳкамлаш учун «Чархпалак» технологиясидан ва «Муаммоли вазият» усулидан фойдаланилди. «Муаммоли вазият» усулида талабалар экологик муаммоларни ечишга расмлар орқали ўз муносабатларини билдирдилар.

Дарсда талабалар экологияга оид ҳадислар ва Қуръон оятларидан айтиб бердилар.

«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
экология фани мударрисаси
Ганиева Севар

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*