Билим юртида ҳашар

Ўлкамизга баҳор келиб, дарахтлар, олам гуллар билан безалди. Наврўз янгиланиш ва яшариш байрами кириб келмоқда. Байрам муносабати билан 2018 йил 18-19 март куни республикамизда умумхалқ хайрия ҳашари куни деб эълон қилинди. Ўзаро меҳр-мухаббат ва ҳамжихатликни мустаҳкамлаш мақсадида билим юртида умумхалқ ҳашари ташкил қилинди. Ҳашарга барча ходимлар, устозлар ва талабалар жалб қилинган. Улар бирдамлик ва ҳамжиҳатликда билим юрти ўқув бинолари, кўчалари, ариқлари бекатлар ойналари тозаланди.

Билим юрти дарахтлар оқланди. Гуллар таги юмшатилиб, ўғитлар солинди ҳамда ободонлаштирилди.

Ҳашар барча инсонларни бирдамлигини, иноқлигини ҳамда меҳр-оқибатни тикловчи ва мустаҳкамловчи ўзбекона чиройли урф-одатимиздир. Бундай тадбирларни кўплаб ўтказиб туриш жудаям ҳайрли амаллардандир.

Маънавий-маърифий ишлари
бўйича мудира ўринбосари
З.Алмедова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*