Ҳадис – Исломдаги муҳим манба

Аллоҳ талога ҳамду санолар, пайғамбарлар сўнггиси Муҳаммад мустафога саловот ва саломлар бўлсин. Ҳадиси шарифлар муққадас динимизда Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Тарихга назар солинадиган бўлса, ҳадисларни ривоят қилиш ва ривоятларни етказиш илмнинг асослари Қуръони каримда ҳам, суннати Набавияда ҳам мавжуд эканини кўриш мумкин. Аллоҳ таоло бошқалар томонидан келтирилган хабарни аввало аниқлаб кўришга буюрган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا

«Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўринг!».

Ҳадисларда инсон ҳаётининг барча қирраларини қамраб оладиган фаолиятига оид кўрсатмалар, ижтимоий, диний масала ва муаммолар ечими ўз ифодасини топган бўлиб, ҳадисшунослик фани орқали биз улар билан бирма-бир танишиб чиқамиз.

Ҳадисларда ислом дини аҳкомлари, яъни фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, мубоҳ, макруҳ ва ҳаром каби амаллар баён этилган. Шунингдек булардан ташқари ахлоқ-одоб, маърифат ва бурчларга оид кўрсатмалар талқин этилади. Ҳадисларда ибодатнинг тартиб-қоидалари ва уларни мукаммал бажаришга даъват этиш билан бирга инсоний фазилатлар ҳам кенг тарғиб қилинади. Инсонийлик шаънига доғ тушурадиган разил сифатлар қаттиқ қораланади.

Талабаларга Пайғамбаримиз (соллаллоху алайҳи ва саллам) ҳадисларини ўргатиш билан бирга уларни олган билимларига амал қилувчи, одоб-ахлоқли, инсонпарвар, халқпарвар ва Ватанга садоқат руҳида тарбияланган шахслар қилиб тарбиялашдан иборатдир.

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида у зотнинг суннатларига эргашиш қанчалик вожиб бўлган бўлса, вафотларидан сўнг ҳам шунчалик вожиб бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салламга итоат этиш вожиблигини баён этувчи далиллар фақатгина у зот ҳаётлик вақтларига ёки саҳобаларнинг ўзларига хослаб қўйилмаган.

Шулардан ҳадис илми Ислом динидаги муҳим илмлардан бири экани яққол намоён бўлди. Шу маънода ҳозирги кунда ҳадис илми ислом билим юртларида алоҳида фан сифатида ўқитилмокда ва кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Юртимизда ҳам истиқлол йилларида барча диний илмлар қаторида ҳадис илмига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бир қанча китоблар ва ўкув кўлланмалари чоп эттирилди. Лекин ушбу фан бўйича яна ҳам чуқурроқ тадқиқот ишлари олиб бориш зарурати борлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу ўринда ҳадис ҳақида шуни айтиб ўтишимиз лозимки:

«Ҳадис» луғатда «янги», «гап» ва «сўз» каби маъноларни англатади. Набий соллаллоху алайҳи ва салламга нисбатан берилган сўз, ёки иш, ёки таҳрир ёки сифат – ҳадис деб аталади.

Талабаларга Пайғамбаримиз (соллаллоху алайҳи ва саллам) ҳадисларини ўргатиш билан бирга уларни олган билимларига амал қилувчи, одоб-ахлоқли, инсонпарвар, халқпарвар ва Ватанга садоқат руҳида тарбияланган шахслар қилиб тарбиялашдан иборатдир. Амалий машғулотлар тест, семинар, матн ўқиш, талабаларнинг эркин фикрлаши, савол-жавоб, ёзма иш, диктант, курс иши, назорат иши каби услубларда ўтказилади.

Ҳадис фани кенг қамровли фан бўлиб, ўзида ақидавий ва фиқҳий масалалар, ибодат ва муомалат асослари билан бирга ижтимоий муаммолар ва муомалотларга доир фанларни ҳам ўзида мужассам этган. Ҳадис фани Қуръони карим, калом (ақоид) илми, фиқҳ (ислом қонунлари мажмуаси), усули фиқҳ, фалсафа, тарих, эстетика, адабиёт ва бошқа бир қанча ижтимоий, гуманитар ва аниқ фанлар билан бевосита боғлиқлиги мавжуд.

Ҳанафий мазҳабида амалда бўлган «Ал-аҳодис ун-набавийя ал-мухтора» ҳадис қўлланмаси асосида тайёрланган бўлиб, ЎМИ тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг 1, 2, 3, 4-курс талабалари учун мўлжалланган.

Мазкур ҳадис тўплами 3252 ҳадисдан иборат бўлиб, унда шариати исломия ва ибодатларга оид Ҳанафий мазҳабидаги ҳадиси шарифлар келтирилган.

Машғулотларни олиб борувчи мударрис дарсни юқори савияда ташкил этиши ва дарс жараёнида маъруза матнларидан кенг фойдаланиши тавсия этилади.

Хадичаи Кубро аёл қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
Хадис фани мударрисаси
Нурмухамедова Ирода

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*