Талаба қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси

Аввал маълум қилганимиздек, бугун 19 март куни «Наврўз» тантаналар уйида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Муборак беллашувнинг иккинчи қисми пешин намозидан сўнг бошланди. Унда Тошкент Ислом институтидан 9 та (3 та ҳифз, 6 та тиловат) ва «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртидан эса 8 та (4 та ҳифз, 4 та тиловат) талаба қизлар ўзаро беллашишди.

Юқори савияда ўтган мусобақа ғолибалари билан қуйида танишасиз:

Тошкент Ислом институтидан:

Ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин: Нажмиддинова Робияхон
2-ўрин: Абдуллаева Фотимахон
3-ўрин: Акбарова Ҳавасхон

Тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин: Сайдалиева Муфаззала
2-ўрин: Мираҳмедова Хуснорахон
3-ўрин: Самандарова Дилфузахон

«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртидан:

Ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин: Фозилова Матлубахон
2-ўрин: Юсуфий Рокия
3-ўрин: Раимқулова Бибихадича

Тиловат йўналиши бўйича:
1-ўрин: Норхўжаева Нилуфар
2-ўрин: Ўктамова Мукаррам
3-ўрин: Икромова Моҳинур

Ғолибаларга эсталик совғалари ва дипломлар топширилди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА
манбаа: muslimaat.uz

5 изоҳлар

  1. Yusufiy Robiyami Rokiyami????

    • Assalomu alaykum!
      Uzr, maqola boshqa saytdan olingan edi. Yanglishmovchilik bolgan. Darhaqiqat qizimiz 4 kurs talabasi Yusufiy Rokiya.
      E’tiboringiz uchun raxmat.

    • Assalomu alaykum o’qish ishlarizga omad mana shunday qoriya qizlar ko’paysin shak shubhasiz havasim keldi yo Allohim uylanishga shunday qizlardan bizlarga ham nasib ayla, qaniydi hijobli qiz topsam uzimizda afsuski yo’q eehhh,bunday qiz topaolmay qiynalib ketdim omad uqishlarizga,aytgancha uzur surayman bunaqa narsalarni yozganimga uzimni tutib tiraolmadim chunki haqiqatda topaolmayapman,omad!

  2. Очиғи жуда хавасим келди. Оллохим шунақа илмли қизлар кўпайсин. Худони таниган қизга уйланиш насиб қисин. Ишиларга ўқишиларга омад, хеч қачон чарчаманглар.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*