Қуръон байрами давом этмоқда

Динимизда эзгу ва хайрли ишларда мусобақалашишга кенгтарғиб этилади. Аллоҳ таоло бандаларини хайрли ишларга ундаб Қуръони каримнинг Бақара сураси 148-оятида: «Яхшиликларга шошилинг», дея марҳамат қилади.

Шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида 2018 йилнинг 19 март куни Тошкент шаҳрининг муҳташам «Наврўз» тантаналар саройида ўтказилган «Республика қорилар мусобақаси»нинг ҳудудий вилоят босқичи бўлиб ўтиб, унда Тошкент шаҳридаги туман ғолиблари билан қаторда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг биринчи саралаш босқичи ҳам ўтказилди.

Қуръон мусобақаси байрамона руҳда, гўзал тарзда ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева олиб борди. Тадбирда қория талабалар билим юртида Қуръони карим ҳифзи ва тиловати бўйича эгаллаган маҳоратларини намоён этдилар. Чиройли овоз ва тараннумлари билан барча томошабинларни ҳушнуд этдилар.

Мусобақа натижаларига кўра, хифз йўналиши бўйича қуйидаги ўринлар белгиланди:

1-ўрин Фозилова Матлуба
2-ўрин Юсуфий Рокия
3-ўрин Раимкулова Бибихадича.

Тиловат йўналиши бўйича натижалар:

1-ўрин Норхўжаева Нилуфар
2-ўрин Ўктамова Мукаррам
3-ўрин Икромова Моҳинур

Жўрабоева Моҳигул ва Эркинзода Ҳосиятбонулар муносиб иштироклари учун шаҳодатнома билан тақдирландилар. 1-ўрин соҳибалари Қуръон мусобақасининг Республика босқичидаги йўлланмани қўлга киритди.

билим юртининг маънавий–маърифий
ишлар бўйича мудира ўринбосари
Алмедова Зиёда

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*