Ассалом наврўз

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом билим юртида «Ассалом, Наврўз» номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни 3-курс талабаси Қуръони карим тиловати билан очиб берди. Тадбир наврўзга оид шеър билан давом этди. Кейин навбат билим юрти мудираси Нозима Ибрагимовага берилиб, у ўз сўзини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Билим юрти мудираси барча йиғилган меҳмонлар, устоз ва талабаларни Наврўз байрами билан муборакбод этди.

Билим юртининг 2-курс талабалари ўзларининг чиройли саловатлари билан байрам тадбирида йиғилганларга хушкайфият улашишди. Иштирокчилар Наврўз байрами тарихи ҳақида қизиқарли маълумотларни бериб ўтишди. 3-курс талабалари «Сумалак сайлига марҳабо» номли бадиий қисм билан кеча файзига янада файз қўшишди. Байрам тадбири давомида 4-курс талабалари «Алла» саҳнаси билан иштирок этишди.

Ассалом, Наврўз номли тадбири Қуръони карим тиловати билан якунланди. Тадбирдан сўнг билим юрти талабаларидан Қуръон мусобақасида қатнашган ва ғолибликни қўлга киритган талабалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Уларга келгусидаги ўқиш ва ишларида бундан-да яхши натижаларга эришишларига тилаклар билдирилди.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*