«Мудаллас ҳадис ва унинг қисмлар» мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

2018 йил 28 март куни мударриса Нурмуҳамедова Ироданинг ҳадис фанидан «Мудаллас ҳадис ва унинг қисмлар» мавзусида 4­курслар иштирокида очиқ дарс бўлиб ўтди. Дарсда ўтилган мавзу тезкор саволлар орқали сўралди. «Рақамлар ҳужуми» методидан фойдаланиб, барча мавзулар такрорланди. Талабалар саволларга тўлиқ жавоб бердилар Баъзи талабалар жавобларини доскада асослаб бердилар.

Янги мавзу слайдлар орқали тушунтирилиб, ҳар бир талабага мавзу тўлиқ ёритилган тарқатмалар тарқатилди. Янги мавзуни мустаҳкамлаш қисмида «Органайзер» методидан фойдаланилди. Саволлар ёзилган тарқатмалар берилиб, аввалдан икки гуруҳга бўлинган талабаларга жавобларни ёзиш учун тарқатилди. Ҳар иккала жамоа бир­бирларининг жавобларини текширдилар.

Дарс якунида барча талабалар баҳоланди ва уйга вазифа берилди.

Хадичаи Кубро ислом ўрта махсус
билим юрти мударрисаси И.Нурмуҳамедова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*