Залолатдаги инсонлар ёҳуд ҳидоят сари

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг, юртимизда жуда кўп ўзгаришлар ва ривожланиш содир бўлди. Янги ўқув бинолари, тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, биз ёшларга билдирилаётган ишончни оқлаш учун, имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз. Биз ўз диёримизда муқаддас динимиз, унинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб, диний ва динёвий илмларни пухта эгаллаган ҳолда вояга етиб келмоқдамиз. Лекин, ислом динини бузиб, пок ва муқаддас динимизни ниқоб қилиб ортидан ўзининг қабих, бузғунчи ишларни олиб бораётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Уларга эса ҳали динни тушунмаган, лоқайд инсонлар эргашаяптилар. Бу кимсалар, асосан, ёшларни ўз домларига тортиб, уларга ёшликдан ўзларининг бузғунчи ёд ғояларини сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар. Улар ғайриинсоий руҳда тарбияланиб ўз бошлиқлари томонидан турли ҳудудларга юбориладилар. У ерда бегуноҳ инсонларни ўлдириб, ўз наздидаги – «Ҳалифалик жамиятини» қуришни даъво қиладилар.

Албатта, инсон азиз ва мукаррам қилиб яратилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Исро» сураси 70-оятида: «Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» дейилган. Инсон азиз қилиб яратилган экан уни ўлдириш ҳам ката гуноҳ саналади. Аллоҳ таоло «Анъом» сураси-151 оятда:«Келинг, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман; «Унга ҳеч нарсани ширк келтирманг! Ота – онангизга яхшлик қилинг! Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз. Фахш-бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг. Аллоҳ харом қилган жонни ўлдирманг. Магар хақ ила бўлса, майли». «Ушбуларни сизга амр қилдикки, шоят, ақл юритсангиз», – деб айт» Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) «Барча гуноҳларни Аллоҳ таолло кечириши мумкин, бироқ Аллоҳга ширқ келтирган ҳолда ўлган кишини ва бир мўминни қасддан ўлдирган мўминнинг гуноҳини кечирмайди» дедилар, (Насоий ривояти). Бу гуноҳ ишни амалга оширганлар Аллоҳ таолонинг азобига учрайди.

Жаҳондаги нуфузли ислом муассасалари, Миср Араб Республикаси Фатво бошқармаси ва Саудия Арабистон уламолари ҳам турли йўллар билан бегуноҳ одамнинг ўлимига сабаб бўлишни шаръиян харом амал эканлигини эълон қилган.

Самарқандлик улуғ алломаларимиздан бири Имом Матрудий ўз ҳаёт давомларида соф ислом динини таълимотларини ўрганишга ва уларни бошқаларга етказишга ката ҳисса қўшганлар. Хусусан бутун умрлари давомида жамиятда ислом динини мукаммал ўрганмасдан чала-савод бўлиб ёки илмсиз инсонларнинг турли хил оқимларни яратганларга, ёки уларга қўшилиб кетаётганлар билан доим илмий курашиб, тўғри йўлга бошлаганлар. Жумладан, улар билан илмий мунозаралар, савол-жавоблар билан уларнинг гўяларининг пучлигини, нотўғрилигини ва ғаразли ниятларни кўзлаганини инсонларга етказганлар. Мотуридия таълимоти илм эгаллаш жараёнида бағрикенглик ғояси асосида инсон ақл-заковатининг ўрни ва аҳамиятига юксак эътибор қаратади. Бу ўз навбатида ушбу таълимотнинг кенг оммалашувида муҳим ўрин тутган. Бундай ғояларга бугунги кунда ҳам инсоният катта эҳтиёж сезмоқда.

Мамлакатимизнинг биринчи президенти И.А.Каримов раҳномолигида мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб, улуғ алломаларимизнинг унутилган номларини қайта тиклашга, уларнинг халқимиз, маданиятимиз, динимизга қўшган буюк ҳиссаларини юзага чиқартириб жамиятимизга етказиш борасида катта ишларни амалга оширилган. Жумладан, Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Исо ва Ҳаким Термизийлар, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоийларнинг илм-фанга қўшган асарларини ўрганишга ва жамиятга қулай қилиб етказишга бир қатор ишлар бажарилди. Буюк алломаларимиз қўним топган жойлари аксарият ҳоллардан мустақиллик бошларида хароба ҳолга келиб қолган эди, уларнинг барчасини капитал таъмирлаш ёки қуриш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирги кунда юртбошимиз бошчилигида ушбу алломаларимизни номларини ва яратган асарларини жаҳон ҳамжамиятига етказишга, уларнинг динимизга, турмуш ҳаётимизга, илм-фанга қўшган ҳиссаларини кенг жамоатчилкка етказиш кераклиги борасида таъкидлаб келмоқдалар. Жумладан, президентимиз «Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл» шиори Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг 43-сессиясида таъкидлаганларидек, «Азалий қадриятларимиз ва ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас динимизни асраш ва қадрлаш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ислом – ҳақиқатни англаш демакдир, у одамзотни эзгу амалларни бажаришга ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлишни ўргатади. Биз Ислом динидан зўравонлик ва хунрезлик мақсадларида фойдаланишга уринаётган кимсаларни кескин қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Муқаддас динимизни доимо ҳимоя қиламиз».

«Биринчи ташаббуснинг моҳияти нафақат ислом маданияти, балки умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этишдан иборат. Бундай марказнинг Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида яратилиши мантиқий иш бўлур эди».

Ушбу марказни ташлкил этиш Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида ташкил этиш режалаштирилаётган бўлиб, унинг номини «Имом Бухорий халқаро тадқиқотлар маркази» деб номлаш белгиланган.

Этмиш йил ҳукм сурган коммунистик тузум даврида Ўзбекистондан бор-йўғи 130 киши Ҳаж амалини бажарган бўлса, бугунги кунда ҳар йили ўзбекистонлик беш мингдан зиёд киши ўзининг эзгу орзуси ва мусулмонлик бурчини адо этмоқда. Ўша пайтларда кўп миллионли республикамизда атиги 30 та масжид бўлган, бугун эса мамлакатимизда минглаб масжидлар фаолият юритмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида тарихий ислом ёдгорликлари, муқаддас қадамжолар қайта тикланди. Уларнинг аксариятини, азиз меҳмонларимиз Ўзбекистонга ташрифи давомида зиёрат қилиш имконига эга бўладилар. Бундай шароитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларни мусулмон оламида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш йўлида бирлаштириш, ўзаро ҳамкорликнинг ишончли механизмларини, аъзо мамлакатларнинг долзарб масалалар юзасидан мулоқот қилиши учун ўзига хос майдон яратишга хизмат қиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг роли ва масъулияти янада ортмоқда. Ташкилот мустаҳкам барқарорлик ва хавфсизликка иқтисодий тараққиётсиз, ижтимоий хусусиятга эга муаммоларни ҳал этмасдан эришиб бўлмаслигини тушунган ҳолда фаолият юритаётганини биз юқори баҳолаймиз. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фаолият кўламини янада кенгайтириш зарурати юзага келмоқда. Бу борада мамлакатлар ва халқлар ўртасида турли даражадаги мулоқотларни кенгайтириш, нафақат ҳукуматлар, балки парламентлар, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари ўртасида тизимли алоқаларни йўлга қўйиш муҳим ўрин тутиши зарур. Айнан мана шу мақсадлар Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кучайтириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг раиси сифатида ташкилот салоҳиятини янада кучайтириш ва эзгу мақсадларга эришишда ўз ҳиссасини қўшиш учун барча имкониятларини ишга солади.

Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси Джамилова Нодирабегим

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*