Китоб ўқиш маданияти

Инсоният маънавий камолотида китобнинг ўрни катта эканлигини, бизнинг аждодларимиз эса энг китобхон инсонлар бўлганлигини ва буюк алломаларимизнинг беқиёс мероси билан исботлаб турганини ҳар бир мулоқотда, маънавийят соатларида таъкидлаб бормоқ жоиздир.

Шахснинг маънавий бойлиги унинг кенг дунёқараши, теран фикрлаш лаёоқати, воқеликка тўғри муносабат билдира олиши билан баҳоланади.

«Барча иллатларнинг келиб чиқиши илмсизликдир», илмсизликни олдини олиш учун эса ёшллар ўртасида адабиётга, китобга иштиёқ уйғотиш, унинг аҳамиятини тушуниб олишга ўргатиш зарур. Инсон мавжуд таррақиётнинг сабабчиси экан, унинг ақлли ва фаросатли бўлиш эхтиёжини фақат китоблар қондира олади.

Китоб мутолаасига ошнолик ҳақида гапирганда Ахборот Ресурс Маркази ҳақида тўхталмоқ лозим. Бугунги кунда билим юрти АРМига янги адабиётлар келтирилди ва уларнинг тақдимоти ўтказилди. Ўтказилган тадбирда янги келтирилган 7 номдаги китоблар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий», академик Неъматуллоҳ Ибрагимовнинг муҳаррирлиги остида чоп эттирилган «Ал-Қомус» арабча-ўзбекча луғати, Мулла Жийван Аҳмад ибн Абу Саид Ҳиндийнинг «Нурул анвор» китоблари ва уларда кўтарилган сийрат фанига таъриф берилиб, унинг манбалари, мавзуси масалалари, тарих саҳифаларига битилган нодир маълумотлар берилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ахборот- ресурс маркази
раҳбари М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*