Каломуллоҳнинг баракоти ёғилмоқда

Бутун дунё бўйлаб ислом мамлакатларида Қуръон мусобақалари ўтказилади. Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда ҳам шундай мусобақа ўтказилди. Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳум шартлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Қуръон мусобақаси барчани бирдек хушнуд этмоқда. Бу Қуръон мухлислари учун катта туҳфа бўлди. Мусобақа уч босқичда: биринчиси туман, иккинчиси вилоят, учинчиси республика босқичи ўтказилди. Иштирокчилар қизғин беллашдилар. Вилоят босқичида туманларда 1-ўринни эгаллаган қориялар республика босқичида вилоят ғолибалари қатнашдилар. Мусобақа «Ҳифз» – Қуръони каримни ёддан ўқиб бериш ва «Тиловат» – мусҳафга қараб чиройли ўқиш йўналишларида ўтказилди. Биринчи ва иккинчи босқич ғолиблари қимматбаҳо совға, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди, Ҳар бир иштирокчига Қуръони карим мусобақасида муносиб иштироки учун шаҳодатнома билан тақдирландилар. Шунингдек, иккинчи босқичнинг «Ҳифз» йўналишида биринчи ўринни эгаллаган қориялар, ўрта махсус ислом билим юртига қабул учун йўлланма берилди. Республика босқичининг «Ҳифз» йўналиши ғолиблари Тошкент ислом институти, «Тиловат йўналишида биринчи ўринни олганлар эса «Мир Араб» олий мадраса талабаси бўлди. Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг талабалари ҳам бу мусобақада муносиб иштрок этиб, 4-курс талабаси Фозилова Матлуба «Ҳифз» йўналиши бўйича 2-ўринни эгаллади. «Тиловат» ўйналиши бўйича 2-курс талабаси Норхўжаева Нилуфар 2- ўринни эгалади. Ғолибалар қимматбаҳо совға, фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Ахборот – ресурс маркази
раҳбари М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*