Аждодлар қаҳрамонлиги авлодлар учун ибрат

Юртимизда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланиши замирида II жаҳон уруши йилларида юрт тинчлиги ва осудалиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимизни хотирлаш, бугун орамизда умргузаронлик қилаётган, хонадонларимизнинг файзи бўлган мўътабар фахрийларимизнинг ардоқлаш, уларнинг хизматини қилиб, дуосини олишдек улуғвор мақсадлар мужассам.

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларни давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларни эъзозлаш, шунингдек, осмонимиз мусаффолиги, эл юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлиги йўлида, юртимиздаги ёвуз ниятда бостириб кирган босқинчиларга қарши мардларча курашиб, Ватанига, халқига, ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, Ватан фидойиларини ёд этиш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.

Мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон фидо этган Ўзбекистоннинг барча ўғлонларининг хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фидоий инсонларни ҳурматини жойига қўйиш мақсадида, юртимизда 9 май-Хотира ва қадирлаш куни сифатида кенг нишонланади.

Шуни таъкидлаш керакки, хотира ва қадрлаш туйғулари ўзига хос бир қадрият сифатида қон-қонимизга сингиб кетган. Дунёдан ўтган аждодларимизни эслаш, хотирлаш, уларнинг чироғини ёқиб, эзгу ишларини давом эттириш фарзандларга ўгит сифатида айтилади. Мамлакатимизнинг биринчи Президенти таъкидлаганидек, “Биз нафақат ўтганларни хотиралашимиз, балки бугун ҳаёт бўлганларни қадрлашимиз, ҳурматини жойига қўйишимиз зарур”. Шунинг учун ҳам униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг ота-боболар анъаналарини давом эттириб, уларнинг хотираси, бебаҳо меросига нисбатан ҳурмат-эҳтиром, ғурўр-ифтихор туйғуси билан яшаши миллий хослигимизнинг асосий белгисидир.

“Уруш пайтида Украина, Беларуссия ва Россиядан турли миллатга мансуб 1 миллиондан ортиқ аҳоли, шу жумладан 200 минг нафар ёш болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Халқимиз уларга меҳр бериб, бошпана, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминланган. Айниқса жуда кўп ўзбек оилалари етиб болаларни ўзига фарзанд қилиб олиб, тарбиялаган. Ана шулардан бири 14 та етиб болани ўз тарбиясига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов хонадонидир. Ер юзида жуда камдан-кам давлат ва миллат бундай юксак инсоний фазилатлар билан ғурурланиши мумкин. Вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган бу қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда.

Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилати ва қадриятларни абадийлаштириш учун Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган халқлар дўстлиги деб номланган ёдгорлик ансамблигининг пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтарсак адолатли бўларди. Тошкентнинг Шайҳонтохур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилади. Метрони, майдонни — халқлар дўстлиги ва истиқлол саройини ҳам халқлар дўстлиги саройи қилсак, бизнинг бағрикенглигимиз ота-бобомиздан қолган ва қолади. Илойим болаларимизга ҳам ўтсин. Мана шу адолат бўлади”, — деб таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

Ахборот- ресурс маркази
раҳбари М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*