Хотира билан инсон барҳаёт

“Хотира – бу умр мазмунини, авлодлар ўртасидаги ворислик туйғусини, уларнинг бир-бирига дахлдор эканлигини, ҳаётнинг бамисоли узвий ҳалқалар каби кетма-кет боғлиқ эканлигини англаш, тарихдан хулоса чиқариб, бугунги кун учун тўғри йўл танлай билиш, ота-боболаримизнинг руҳи покларига ҳурмат билан қараш, миллий қадрият, анъаналаримизни топташга йўл қўймаслик, уларни кўз қорачиғидек асраб авайлаш демакдир”. Аждодлар хотирасини ёд этиб, уларга юксак ҳурмат кўрсатиш, эзгу ишларни амалга ошириш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан саналади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. 9 май шунчаки Хотира ва қадрлаш куни сифатида Ўзбекистон тақвимини байрамона сана билан йилларни безатиш эмас, балки аждодларга юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси ҳамдир.

Инсон қадр-қиммати, шаъни унга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан янада юксалади. Бугун орамизда бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни рағбатлантириш жамоатчилигимизнинг доимий эътиборидадир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ҳар йили байрам арафасида қабул қилинадиган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони, қолаверса, 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши урушда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасига, оловли жангоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгиб ўтган момоларимизга кўрсатилаётган эҳтиромнинг яна бир ёрқин ифодасидир. Ушбу фармон ва давлат дастурларини қабул қилинишининг аҳамиятли томони шундан иборатки, шу каби ҳайрли амаллар ҳар биримизни бугун орамизда умргузаронлик қилаётган фахрийларимизнинг ҳаётини мазмунли қилишга, уларнинг умрларини узайтиришга қўлимиздан келганча ўз ҳиссамизни қўшишга, уларга нафақат мана шу байрам арафасида, балки ҳар куни, ҳар соатда ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатишга чорлайди. Юқорида тилга олинган ва бошқа бир қатор фармон ва давлат дастурлари асосида бугун юртимизда ҳаёт кечираётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти хизматчилари мамлакатимиз сиҳатгоҳларида бир йилда бир маротаба бепул даволаниш имкониятига эга бўлдилар. Юртимиз фахрийлари байрамлар арафасида “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” каби юксак мукофотлар билан тақдирланиб келинмоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам, уруш қатнашчилари ва ногиронларини юрт раҳбарининг фармонига кўра рағбатлантириш, кекса нуронийларни ҳукуматнинг юксак унвонлари билан тақдирлаш, халқнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш мақсадида йилларни номлаш каби гўзал ва бетакрор амаллар яна қайда бор?

Қолаверса, 9 май куни юртимизнинг сўлим гўшаларида жойлашган Хотира майдонларида ўзига хос сиймога айланган “Мотамсаро она ҳайкали” пойи анвойи гулларга бурканади. Шу куни хотира майдонлари ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлиб, бу ерга урш ва меҳнат фахрийлари, ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва юртимиз фуқаролари ташриф буюрадилар, ўтганлар хотираси ёдга олинади. Бу кунда хотира майдони Юртбошимиз ташрифи билан бошланган кун оқшомга қадар юрт тинчлиги ва озодлиги, фарзандларининг порлоқ келажаги учун жон фидо қилган ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо этиш учун келган зиёратчилар билан гавжум бўлади.

Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилати ва қадриятларни абадийлаштириш учун Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган халқлар дўстлиги деб номланган ёдгорлик ансамблигининг пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтарсак адолатли бўларди. Тошкентнинг Шайҳонтохур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилади. Метрони, майдонни — халқлар дўстлиги ва истиқлол саройини ҳам халқлар дўстлиги саройи қилсак, бизнинг бағрикенглигимиз ота-бобомиздан қолган ва қолади. Илойим болаларимизга ҳам ўтсин. Мана шу адолат бўлади”, — деб таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

Инсон ҳаёти абадий эмас, лекин хотира мангу, хотира барҳаёт. Аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш, кексаларни қадрлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, деб бежиз айтилмайди. Дарҳақиқат, аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатган халқнинг бугуни фаровон, эртаси ёруғ бўлади. Зеро, хотира билан инсон барҳаётдир!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус
ислом билим юрти мударрисаси Усмонова Хуршида.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*