Араб алифбосида 28 та ҳарф бор. Улар ёзилиши, ўқилиши ва кўриниши жиҳатидан бизнинг ҳарфларимиздан тубдан фарқ қилади: араб ҳарфлари ўнгдан чапга қараб ёзилади ва ўқилади; унда бошқа кўпгина халқлар алифбосида бўлганбош ва кичик ҳарфлар йўқ; ҳар бир ҳарф алоҳида, сўз боши, ўртаси ва охирида келадиган шаклларга эга. Ҳар қайси ҳарфнинг ёзилиши унинг қандай вазиятда турганига боғлиқ. Ҳарфларнинг аксарият қисми (22 таси) ҳар икки томондан бошқа ҳарфларга қўшиб ёзилади. Қолган 6 таси эса фақат бир томондан қўшиб ёзилади. Араб ҳарфлари кўринишда бир-бирига ўхшаш. Улар усти ёки остидаги белгилар билан бир-биридан ажралади.
Араб алифбосидаги ҳарфлар қуйидагилар:
Кўриниши |
Номи | Ифода этадиган товуши | Кўриниши | Номи | Ифода этадиган товуши | Кўриниши | Номи | Ифода этадиган товуши |
ا |
Алиф | – |
ز |
Зе | З | ق | Қоф |
Қ |
ب |
Бе | Б | س | Син | С | ك | Коф |
К |
ت |
Те | Т | ش | Шин | Ш | ل | Лом |
Л |
ث |
Се | С | ص | Сод | С | م | Мим |
М |
ج |
Жим | Ж | ض | Зод | З | ن | Нун |
Н |
ح |
Ҳе | Ҳ | ط | То
(итқи) |
Т | و | Вов |
В |
خ |
Хе | Х | ظ | Зо
(изғи) |
З | هـ | Ҳо |
Ҳ |
د |
Дол | Д | ع | Айн | – | ي | Йо |
Й |
ذ | Зол | З | غ | Ғойн | Ғ |
|
||
ر | Ре | Р | ف | Фе | Ф |
|
Эслатма: Остига чизилган ҳарфлар ифода этадиган товушлар араб тилигагина хос. Бу товушлар ўзбек тилида йўқ.
Баъзи товушлар араб ва ўзбек тилларида бир хил талаффуз қилинади. Лекин ҳар икки тилнинг ўзигагина хос, бошқасида бўлмаган товушлар ҳам бор. Биз она тилимизда сўзлашишга ёшлигимизданоқ ўзимиз яшаётган ижтимоий ҳаёт муҳитида ўрганамиз. Араб тилида гапириш ёки арабча матнни ўқий олиш учун унинг ҳарфларини тўғри талаффуз қилиш, ҳар бир ҳарфни (товушни) ўз махражи (чиқиш жойи)дан чиқаришни махсус ўрганиш лозим.
- 1-топшириқ:
- Араб алифбосида нечта ҳарф бор?
- Имлода шакли ўхшаш ҳарфлар бир-биридан қандай фарқланади?
МАХРАЖЛАР
“Махраж” деб, ҳарфнинг чиқадиган ўрнига айтилади. У бир ҳарфни бошқа ҳарфдан ажратиб олиш учун мезондир.
Ҳарфларнинг махражлари акс эттирилган расмга диққат қилинг.
Хадичаи Кубро аёл қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
етакчи мударрисаси Гулобод Қурбонова