ИСТЕЪЛО ВА ИСТИФОЛА ҲАРФЛАРИ

Араб (Қуръони карим) ҳарфлари товуш ифодасига кўра икки қисм­га бўлинади: истеъло ва истифола. Оғизни тўлдириб, йўғон ўқила­диган ҳарфлар (товушлар) истеъло ҳарфлари дейилади. Оғизни ёйиб, ингич­ка ўқиладиган ҳарфларга истифола ҳарфлари дейилади.

Йўғон ўқиладиган (истеъло) ҳарфлари 7 та:خ، ص، ض، ق، ط، ظ، غ(“хе”, “сод”, “зод”, “то”, “зо”, “ғойн”, “қоф”) ҳарф­ла­ридир. Қолган 21 та ҳарф ингичка ўқиладиган (истифола) ҳарфларидир.

 

  • 2-топшириқ:

 

  1. Араб алифбосида нечта ҳарф бор? Уларни тартиби билан ёддан айтиб беринг.
  2. Истеъло ва истифола ҳарфлари бир-бирларидан қандай фарқ қилади?
  3. Фақат бир томонлама қўшиб ёзиладиган ҳарфлар нечта? Улар қайсилар?

СОНЛАР

Араб ҳарфлари ўнгдан чапга қараб ёзилса-да, рақамлари чапдан ўнг­га томон ёзилади. Ўнлик ва бошқа барча мураккаб рақамлар бизда ҳозир қўлланиладиган ёзув тартибидан фарқ қилмайди. Араб тилида “0” (нол) “сифр” (صِفْرٌ) деб аталади.

  • 1 дан 10 гача бўлган саноқ сонлар:
Рақамлар ١ ٢ ٣ ٤ ٥ ٦ ٧ ٨ ٩ ١٠
Ифодаси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
  • 11 дан 20 гача бўлган саноқ сонлар:
Рақам­лар ١١ ١٢ ١٣ ١٤ ١٥ ١٦ ١٧ ١٨ ١٩ ٢٠
Ифодаси 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
  • Ўнликлар:
Рақамлар ١٠ ٢٠ ٣٠ ٤٠ ٥٠ ٦٠ ٧٠ ٨٠ ٩٠
Ифодаси 10 20 30 40 50 60 70 80 90
  • Юзликлар:
Рақам­лар ١٠٠ ٢٠٠ ٣٠٠ ٤٠٠ ٥٠٠ ٦٠٠ ٧٠٠ ٨٠٠ ٩٠٠
Ифодаси 100 200 300 400 500 600 700 800 900
  • Мингликлар:
Рақам­лар ١٠٠٠ ٢٠٠٠ ٣٠٠٠ ٤٠٠٠ ٥٠٠٠ ٦٠٠٠ ٧٠٠٠ ٨٠٠٠ ٩٠٠٠
Ифода­си 1000 2000 3000 4000 5000 6000 7000 8000 9000

 

Хадичаи Кубро аёл қизлар

ўрта махсус ислом билим юрти

етакчи мударрисаси Гулобод Қурбонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*