Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илк конференция

2018 йилнинг 14 май куни ёш олим, тадқиқотчи ва талабаларнинг “Марказий Осиё ва Ислом цивилизацияси” мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг мазкур анжуманида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси ва мазкур академия таянч докторанти Нигора Ҳакимова ўзининг “Қаффол Шошийнинг ислом ҳуқуқи асослари борасидаги қарашлари” мавзусидаги илмий маърузаси билан қатнашди. Тегишли шўъба бўйича фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*