Воқеа сураси ҳақида

Воқеа сураси Маккада нозил бўлган, 96 оятдан иборат. “Воқеа” қиёматнинг номларидан бири бўлиб, ушбу суранинг биринчи оятида ҳам тилга олинган ва унга исм бўлиб қолган. Сураи карима, асосан, қиёмат манзаралари, жаннат ва дўзах ҳамда уларнинг ахллари ҳақида сўз юритади.

Сурада қиёмат манзаралари ҳақида батафсил баёнотлар ҳам келади. Уша кунда одамлар уч тоифага бўлинадилар: ўнг тараф эгалари, чап тараф эгалари ва пешқадамлар.

Сурада ҳар бир тоифанинг оқибати ҳақида сўз юритилиб, уларга Аллоҳ таоло томонидан тайёрлаб қўйилган жазо ва мукофотлар ҳақида хабар берилади.

“Воқеа” сурасида Аллоҳнинг борлиги, ягоналиги ва қудратининг баркамоллиги; Унинг инсонни яратишдаги, нобототни ўстиришдаги, ёмғир ёғдиришдаги ва бошқа ишлардаги ажойиб тадбирлари ҳақида сўз кетади.

Умуман, сурада “Ар-Роҳман” суасининг мавзуи ва услуби давом этади, десак, хато қилмаган бўламиз.

Сура қиёматдаги даҳшатли воқеалар, тоғларнинг учиши, ернинг қаттиқ ларзага келиши, умуман ердаги вазият остин-устун бўлиб кетиши, яхшилар обрў топиб, ёмонлар ер билан яксон бўлишлари ҳақидаги тасвирлар билан бошланади. Қиёмат куни одамлар уч тоифага бўлинадилар. Бир тоифа Аршнинг ўнг тарафида турадилар. Улар Отамиз Одам алайҳиссаломнинг ўнг томонларидан чиққан зурриётлари бўлиб номаи амоллари ўнг тарафидан бериладиганлардир. Жаннат аҳли ўшалардир. Яна бир гуруҳ Аршнинг чап тарафида турадилар. Улар Отамиз Одам алайҳиссаломнинг чап тарафларидан чиққанлар бўлиб, номаи амоллари чап тарафларидан бериладиганлардир. Дўзаҳ аҳлининг кўпи ўшалардир.

Энг аъло тоифа пешқадамлар тоифаси эса, Аллоҳ таолонинг рўпарасида бўладилар. Улар энг ҳос, насибаси улуғ кишилар бўлиб, Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва уларга қўшилганлардан иборатдир. Қиёмат куни мазкур уч тарафдан икки тоифаси жаннати, бир тоифаси дўзаҳи бўладилар.

Биринчи тоифа жаннат аҳли бўлган “ўнг тараф эгалари” ҳақида юритилади. Уларнинг бу сифат билан сифатланишлари сабаби шуки, қиёматда “номаи амол” амаллар китоби ўз эгаларига тарқатиганда жаннатийларнинг китоблари улар жаннати эканликларининг далили сифатида ўнг тарафларидан берилади. Шунингдек, улар, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, ўша кунда Аршнинг ўнг томонида турадилар. Ўнг тараф эгаси бўлиш нақадар бахт.

Иккинчи тоифа чап тараф эгалари бўлиб номаи амоллари чап тарафидан берилган ва Аршнинг чап тарафига жойлаштирилган кимсалардир.

Учинчи тоифа охиратдаги энг саодатли кимсалардир: Учинчи тоифа пешқадамлар тоифаси бўлиб бу дунёда иймонга киришда ва Аллоҳ таолонинг ибодати ва тоатида бошқалардан кўра пешқадам бўлганлардир. Улар тавбада ва яхшилик ишларида пешқадамлик қилганлардир.

Пешқадамлар Аллоҳ таоло хузурида юқори мартабага эга бўлган инсонлар ҳисобланадилар. Улар жаннати наъимда яни неъматлари кўп жаннатда бўладилар. Пешқадамлар жаннатда Аллоҳ таолога яқинлаштириганлар ичида аввал ўтган мусулмонлар авлодининг вакиллари кўпчиликни ташкил қилади. Пешқадамлик даражасига, Аллоҳ таолонинг рўпарасида туришлик мақомга кейинги авлодлардан яни пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг умматларидан озчилик сазовор бўлар экан. Пешқадамлар жаннатда тиллодан дур ва ёқутлар аралаштириб тўқилган сўриларда бир- бирларига қараб ёнбошлаб роҳатланиб ётадилар. Хизматларида мангу ёш йигитлар бўладилар. Ўша йигитларнинг вазифаси жаннатийларга оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косаларда жаннат шаробини келтирадилар.

Жаннатнинг олий мартабаларига сазовор бўлган пешқадамларга хизмат қилувчи йигитлар уларнинг атрофларида нафақат шароб балки,улар ихтиёр қиладиган меваларни ва иштахалари тусаган қуш гўштларини ҳам олиб айланиб юрар эканлар. Уларга яна гўзал ва ҳеч кимнинг қўли тегмаган ҳурлер ҳам мукофот қилиб ато этилади. Пешқадам жаннатиларга берилган мазкур неъматлар ва олий мақомлар уларнинг дунё ҳаётида қилган солиҳ амалларининг мукофатидир.

Ўнг тараф эгаларининг сифатлари: улар тикансиз сидрзорларда бўладилар, сермева бананзорларда, ёйилган сояларда, сероб мевазорларда, кўтарилган кўрпачаларда бўладилар. Аллоҳ таоло улар учун алоҳида ҳос қилиб ҳурлер яратган. Уларнинг яратилиши мукаммалдир. Булар эркакларга бериладиган неъматлардр. Фақат ҳурлар ҳақида сўз кетганда, ЪЪАёлларга-чи, уларга нима бўлади?” деган савол туғилади. Бу саволга қуйдаги ҳадисдан жавоб топамиз.

Машҳур муҳадислардан Абул Қосим ат-Тобороний ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган. “ Умму Салама:
“Эй Расулуллоҳ, Аллоҳнинг “ Бир ҳилдаги тенгдош маҳбубалар” деган ояти ҳақида гапириб беринғЪ,деди. Ул зот:
Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади”, дедилар.
Умму Салама онамиз:
“Эй Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳурларми?” дедилар. Ул зот:
“ Эй Умму Салама бу дунёнинг аёллари ҳурлардан афзалдир”, дедилар. Умму Салама онамиз:
“Нималари билан?” деб сўрадилар.

Пайғамбаримиз (а.с):
“Номозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зеб-зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. “Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда йзшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиқланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса яшасин”, дейдилар”, дедилар. Умму Салама онамиз: ЪЪЕй Расулуллоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки,уч,тўрт эрга тегадилар,у дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эри билан бўлади?Ъъдедилар.

Пайғамбаримиз (а.с):
“Эй Умму Салама, у аёлнинг иҳтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. “Аллоҳим мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин дейди. Эй Умму Салама язши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради”, дедилар.

Пешқадамлардан фарқли, ўнг тараф эгалари орасида аввал ўтганлардан кўпчилигини ва кейинг умматлардан ҳам кўпчилигини ташкил этади.

Чап тараф эгалари бадбахтлардир. Улар кишининг баданини тешиб ўтувчи шамолда ва қайноқ сув ила азобланадилар. Жаҳаннам аҳли дўзахнинг салқини йўқ, фойда бермас қоп-қора тутуни соясида бўладилар. Улар дунё лаззатининг ортидан эргашиб, иймонни, диёнатни унутганлардир. Улар катта гуноҳларни саркашлик билан қилганлар учун ҳам азобланадилар. Улар куфру-ширкга, ҳою-ҳавасга берилиб ва қайта тирилишга ишонмайдилар. Улар адашганлардирлар. Ўша машум кунда улар Заққум дарахтидан ейдилар. Заққумнинг устидан бошқа ичадиган нарса йўқлигидан мажбур бўлиб ўта қайноқ сувни ичадилар. Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу бўлади.Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига адолат қилувчи зотдир.

Хадичаи Кубро аёл-кизлар ўрта махсус
ислом билим юрти 4 курс талабаси
Робия Саидхонбалова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*