Хадичаи Кубро билим юртида китоб тақдимоти

Сўнгги йилларда юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар тобора жадаллашиб бормоқда. Айни шу жадаллашув замони аёллардан ҳам бу соҳада фаол бўлиб, ўзларини илм ва ирфон тарафидан намоён этишларини талаб қилмоқда.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси Қутбиддинова Пошшахон Эшонхон қизи қаламига мансуб “Аёл – мўтабар зот; аёлларга оид энг зарур фиҳқий масалалар китоби ана шу талабга гўзал жавоб бўлди, десак адашмаймиз. Китоб 2018-йил Ҳилол-нашр нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, ҳар бир муслима аёл билиши зарур бўлган – ҳайз, нифос, истеҳоза, рўза, каффорат ва шу каби масалаларнирни ўз ичига олган. Китоб савол-жавоб усулида ёзилган бўлиб, ҳар бир саволга қисқа, лўнда, шу билан бирга Ислом динидаги мўтамад фатво китобларидан иқтибослар билан жавоб берилган.

23-май куни Рамазон ойининг қутлуғ кунларда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Аёл – мўтабар зот. Аёлларга оид энг зарур фиҳқий масалалар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда ЎМИ хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассислари Марям Абдуллаева, Мунира Абубакирова, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг устоз ва талабалари ҳамда бир неча нуфузли меҳмонлар иштирок этдилар.

Тақдимот Қуръони карим тиловати билан бошланди. Биринчи бўлиб сўзга билим юрти мудираси Ибрагимова Нозима сўзга чиқиб, бу тадқимот билим юрти тарихидаги 2-китоб тақдимоти эканини айтиб, муаллифнинг ушбу муваффақияти билан табриклади ва келгусидаги ишларига омад тилади. Сўнгра сўзга билим юрти мударрисаси, муслимаат.уз сайтининг раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуф чиқиб, аёл-қизларнинг диний маърифатни тарқатишдаги аҳамияти, бу йўлда диний соҳа ходимлари олдида турган вазифалар тўгрисида келганларга қимматли маълумот улашди. Тақдимотда билим юрти мударрисаси Гулобод Қурбонова ва 4-курс талабаси Умаралиева Эъзозхон ҳам китобнинг ҳозирги кундаги аҳамияти борасида сўзладилар. Тақдимот сўнгида ЎМИ хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассис Марям Абдуллаева ва Мунира Абубакирова сўзга чиқиб, бу китоб барча отинойилар учун қимматли манба бўлишини, унинг аҳамиятини қанчалик катта эканини таъкидлаб ўтдилар ва диний идора томонидан муллифга ташаккур билдириб, совға топширдилар. Тақдимот Қуръони карим тиловати билан якунланди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
ахборот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*