Рамазон шарофати, ҳадис барокати, иймон ҳаловати!!!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 21 май куни “Рамазон шарофати, ҳадис барокати, иймон ҳаловати” шиори остида билим юрти ҳадис мударрисаси Жозиба Гаипова раҳбарлигида ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбир 2-қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда 1, 2 ва 3 курслар ўртасида ҳадислар етказиш бўйича ғолиблар аниқланди.

Мусобақа 2 йўналишда: билим юртида ким кўп ҳадис ёдлаш ва кенг қўламда ҳадис ёдлаш бўйича бўлиб ўтди.

1- курс талабалари ўртасида бўйича ўтказилган ҳадис мусобақасининг шиори: Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) дан ривоят қилинади:” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мендан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек етказган инсонни Аллоҳ неъматлантирсин”- дедилар ”. Бу мусобақада 1-курс 38 нафар талабалари томонидан турли ҳадисларни етказиш бўйича мусобақалашилди. 1-ўринни соҳибаларига “ Hilol-nashr ” томонидан юртимизда илк бор чоп этилган “Қуръони карим ” тақдим этилди. Кейинги ўринларга эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Тоҳир Малик муаллифлигидаги адабиётлар, шунингдек, янги нашрдан чиққан «Ал-қомус» луғатлари совға қилинди.

Биринчи йўналиши бўйича ғолибалар қўйдагилар:
1-ўрин: Усмонова Парвина;
2-ўрин: Абдураҳмонова Ҳидоят;
3-ўрин: Абдуллаева Ибодат.

Иккинчи йўналиши бўйича ғолибалар қўйдагилар :
1-ўрин: Ҳабибуллаева Одина;
2-ўрин: Розиқова Сожида;
3-ўрин: Оҳунжонова Марҳабо.

2,3-курслар аро ўтказилган ҳадис мусобақасининг шиори: Абу Дардо (р.а.) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Кишининг фақиҳлик даражасига етадиган илмнинг чегараси қандай? – деб сўралди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Умматимдан ким дин ишида бўлган қирқ ҳадисни ёдласа, Аллоҳ уни “фақиҳ” қилиб тирилтиради ва мен унга Қиёмат кунида шафоатчи ва гувоҳ бўламан , – дедиб жавоб бердилар. Бу мусобақанинг шартлари қирқ ҳадис буйича белгиланган эди.

Биринчи йўналиши бўйича ғолибалар қўйдагилар:
1-ўрин: 3-курс талабаси Абдуллаева Робия;
2-ўрин: 2-курс талабаси Норқўзиева Нуринисо;
3-ўрин: 3-курс талабаси Муҳаммадодилова Саҳоба;
4-ўрин: 2-курс талабаси Давронова Зебинисо.

Иккинчи йўналишидаги ғолибалар қўйдагилар:
1-ўрин: 3-курс талабаси Джамилова Нодирабегим;
2-ўрин: 3-курс талабаси Раҳимжонова Ҳосият;
2-ўрин: 2-курс талабаси Ҳакимова Маҳмуда.
3-ўрин: 2-курс талабаси Абдураҳимова Солиҳа.

Шунингдек, “Шижоатли талабалар” йўналишида ҳам талабалар тақдирландилар. Ғолиба қизларга “Қомус” номли арабча-ўзбекча луғатнинг 2 – жилди топширилди. Тадбирнинг 2-қисмида эса талабалар ўз курсларидаги қизлар билан энг кўп ҳадис айтиш бўйича беллашдилар. 1-курс талабаси Рашидова Мадина, 2-курс талабаси бўйича Нодирова Ирода, 3-курс талабалари Джамилова Нодирабегим ва Раҳимжонова Ҳосиятлар бу йўналишда ғолибликни қўлга киритдилар. Билим юртида ташкил этилган бу каби тадбирлар рамазон ойини шукуҳли ўтказиш мақсадида ташкил этилди

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
ахборот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*