Одамларни ҳурмат қилиш ва чиройли муомала

“Шом подшоҳларидан бўлган Жабала ибн Айқам Каъбани тавоф қилаётган эди. Бир аъробий инсон бехосдан унинг кўйлагининг бир учуни босиб олди. Бундан Жабаланинг жаҳли чиқиб, аъробийга бир шапалоқ туширди. Аъробий ушбу воқеани Умар (р.а.) га шикоят қилди. Умар (р.а.) эса Жабала қилган ишни ўзига қайтариб қилишга ҳукм қилдилар. Бундан хабар топган Жабала:”Бу нимаси?! Ахир мен подшоҳ бўлсам-у у эса оддий аъробий-ку!”-деди. Умар (р.а.) унга шундай дедилар:”Албатта ислом дини сиз иккингизни тенглаштиради”.

Жабала:”Менга бир кеча муҳлат беринг, мен бу ишим ҳақида ўйлаб кўрай”-деди. Тунда Жабала Умар (р.а.) нинг ҳукмларидан қочган ҳолда жўнаб кетди.

Бу ҳикоядан, кибр Жабала ибн Айқамни инсонларни эҳтиром қилмасликка, жазога тортиладиган даражада гуноҳ қилмаган аъробийга шапалоқ туширишгача олиб борганини кўришимиз мумкин. Лекин Умар (р.а.) ислом амрига эргашган ҳолда адолат ва инсонлар орасида ҳақ-ҳуқуқларини тенг кўриш каби сифатлар билан сифатланганлар. Мартабада ўзидан паст бўлса ҳам ўзидан бошқаларга ҳам эҳтиромда бўлишни ўргатиш учун бу подшоҳдан аъробийга инсоф қилганини кўришимиз мумкин.Аббосий Маъмун давридаги қозилар раиси бўлмиш Яҳё ибн Аксам шундай дейдилар:”Маъмуннинг ҳузурида ухлаётган эдим. Шу пайт Маъмун чанқади. Мен ухлаётганимда мени безовта қилмаслик учун ғуломини чақирмади. Уни сувга етиб боргунча оёғининг учида туриб юраётганини кўрдим. Ваҳоланки сув ва унинг тўшаги орасида жуда узоқ масофа бор эди. Сўнг у сувдан ичди ва мен ухлаётган жойдаги ўрнига яқинлашгунча яна оёғининг учида юриб қайтди. Ўрнига келиб ётгунча мен уйғониб кетмаслигим учун эҳтиёт бўлиб олдимдан ўтди.

Бу ҳикоядан Маъмуннинг ўз мулкида кенг-сахий эканини ва султонлигининг нуфузи баланд бўла туриб ўзидан бошқаларни кўп эҳтиром қилганини кўришимиз мумкин. Шунинг учун Маъмун мусулмонларнинг катта, улуғ халифаларидан ва халқ қалбига яқин бўлганини кўришимиз мумкин.

Инсонларни ҳурмат қилиш бу- инсонларнинг ҳурматларини хорлаш ва азият етказишдан сақлаш, ва уларда бизнинг ҳақ-ҳуқуқларимиз бўлгани каби бизда ҳам уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканига ишонишдир. Бунинг натижасида ўртада дўстлик муносабатлари кучаяди ва муҳаббат омиллари зиёда бўлади ва ўзаро бир-бирига ёрдам бериб бахтли яшайди.

Қуйидаги одобларга эргашиш инсонларни эҳтиром қилишдандир:
1) Инсонлар билан саломлашиш ва кўришишни кенг ёйиш. Улар билан
кўришганда очиқ юзли, ҳушмуомала бўлиш, чунки юзни буриштириш ва кибрли бўлиш бизга нисбатан уларнинг қалбларида кароҳиятни келтириб чиқаради.
2) Ўзимиз учун яхши кўрган нарсаларимизни улар учун ҳам яхши кўришимиз ва ўзимиз учун ёмон кўрган нарсаларимизни улар учун ҳам ёмон кўришимиздир.
Агар биз поезд ёки автобусда бўлсак ўзимизга тегишли бўлган жойдан бошқа жойларни банд қилмаслигимиз, бизни ёнимизда бошқа инсонларни ўтиришлик ҳаққидан маҳрум қилмаслигимиз.
3) Агар бизга гапираётган инсон худди ота-онамиз ёки устозимиз каби биздан
ёш ва мақом жиҳатдан катта бўлсалар уларга овозимизни кўтармаслигимиз ва бирор инсон гапираётганда унинг гапини бўлмаслигимиз.
4) Ўз овозимиз ёки машинамиз сигнали билан ёки машинада тез юришимиз билан инсонларни безовта қилмаслигимиздир. Чунки кўчада ёш болалар, заиф аёллар, ва ожиз қариялар ҳам бор. Уларга ўз ишимизнинг ёмонлиги билан азият беришимиз мумкин.
5) Камбағалларни фақирлиги туфайли таҳқирламаслигимиз, ёки ночорлигидан, касаллиги, танасидаги бирор нуқсони туфайли паст санамаслигимиз. Балки биздан бошқаларни синаган нарсадан бизга офият берганига Аллоҳга шукр қилишимиз лозим!
6) Бирор кимсани ўзи ёқтирмайдиган лақаб билан чақирмаслигимиз, дўстимизга лақаб ўйлаб топмаслигимиз. Бу орқали унинг ҳис-туйғуларига азият беришимиз мумкин. Аллоҳ таоло ўз оятларида бу хусусида жуда кўп зикр қилган:”Эй иймон
келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин) эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейинги фосиқлик исми нақадар ёмон ва ким тавба қилмаса, бас ана ўшалар ўзлари золимдирлар” (Ҳужурот сураси 11-оят)”

Ҳадичаи кубро аёл-қиз ўрта махсус
ислом билим юрти 3-курс талабаси
Раҳимжонова Ҳосият.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*