“ا” (АЛИФ) ҲАРФИ

ا” (АЛИФ) ҲАРФИ

Қизиқарли маълумот: Бу ҳарф Қуръони каримда 38285 марта келган.

Ёзилиши: Араб ҳарфлари ўнг томондан бошлаб ёзилади. Ҳарфларнинг алоҳида ёзилиши “муфрадот”, қўшиб ёзи­ли­­ши “муракка­бот” дейилади.

“Алиф” ҳарфи алоҳида ва ўзидан олдинги ҳарфга қўшиб ёзиладиган икки кўринишгаэга. У фақат сатр устида ёзилади.

 

 

4-топшириқ:

  1. . Истеъло ҳарфларини санаб беринг.
  2. “Муфрадот” ва “мураккабот” нима?

 

ب (БЕ) ҲАРФИ

 

Қизиқарли маълумот: Бу ҳарф Қуръони каримда 11490 марта келган.

Ёзилиши: “Бе” ҳарфи ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга қўшиб ёзиладиган тўрт кўринишга эга. У фақат сатр устида ёзилади.

2-машқ:Қуйидаги ҳарфларни қўшиб ўқишни машқ қилинг.

بَ   بِ   بُ

5-топшириқ:

 1. “Алиф” ва “бе” ҳарфла­рининг ҳар бир кўринишини икки қатор­дан ёзинг.

  1. Иккинчи машқдаги ҳарфларни қўшиб ўқинг.
  2. Истифола ҳарфлари қайсилар?

 

ҚАЛҚАЛА

Қалқала – тебратиб ўқишдир. Қалқала ҳарфлари сукунли бўлгани¬да, тебратиб ўқилади. Қалқала ҳарфлари булар: ب، د، ج، ق، ط.
Улардан бошқа ҳарфлар тебратиб ўқилмайди.
Қалқала иккига бўлинади:
1. Қалқала ал-кубро (катта қалқала);
2. Қалқала ас-суғро (кичик қалқала).
Агар қалқала ҳарфи сўз охирида келса, қалқала ал-кубро бўлади.
Бунда ҳарф кучли тебранади. Агар қалқала ҳарфи сўз ўртасида келса, қалқала ас-суғро бўлади. Бунда ҳарф кучсизроқ тебранади.
Диққат қилинг: Қуръони каримни тўғри ўқиш учун ҳар бир дарсда ўтилган қоидаларни амалда татбиқ қилиб боришингиз лозим.

Хадичаи Кубро аёл қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
етакчи мударрисаси Гулобод Қурбонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*