Хадичаи Куброда имтиҳонга тайёргарлик

 Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили учун қизғин тайёргарлик олиб борилмоқда. Айни пайтда янги ўқув йилида талабалар сафига қўшилиш истагида 315та абитуриент қабул комиссиясига ҳужжат топширди. 2018 йил 20-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларни амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, адолатли ҳамда шаффоф шаклда ўтказилиши учун зарурий ишлар амалга оширилмоқда. Имтиҳон ўтказиладиган аудиториялар жиҳозланиб, улардаги ёруғлик, шинамлик ва ҳаво мўътадиллиги талаб даражасида бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Абитуриентлар ота-оналари учун мадраса ҳовлисидан алоҳида жой ажратилди. Имтиҳон куни меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида салқин ичимликлар савдосининг амалга оширилиши ва бошқа зарурий-чора-тадбирларни бажарилиши юзасидан барча ташкилий ишлар амалга оширилди. Вазифалар тақсимланди. Масъуллар белгиланди. Мутасаддилар тайинланди. Уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадирлар тайёрлаш бўлими ходимлари томонидан, имтиҳонларини ўтказилиши борасида қабул қилинган қарорлар моҳияти етказилди.

Хуллас, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти қабул имтиҳонларига тайёр. Иншааллоҳ, имтиҳонлардан сўнг абитуриентлар орасидан энг муносиблари талабалар сафидан жой оладилар ва юртимиз илмий салоҳиятини юксалтиришга ўз ҳиссаларини қўшадилар.

 Ахборот хизмати

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*