Ишонч ва иҳлос

Яхшилик қил, дарёга от. Билса балиқ билар, билмаса холиқ.

Ҳамма нарсанинг ғалвири ВАҚТ… У ёлғон билан ростни, сохта билан асллни, ишқ билан ҳавасни бир кун албатта ажратиб беради.

Чиройли юзлар дунё тупроғида йўқ бўлиб кетади. Лекин чиройли амаллар, жаннатда энг чиройли юзни чизиб бериш ила абадий қолади.

Бир замонлар бир инсонни Сибирга жўнатишибди. У инсон Фотир сурасининг 29-оятида “Намозни батамом адо этинглар” деб буюрилган жойини жуда яхши билар эди. У намозини тўлиқ адо этишга жуда қаттиқ ҳаракат қилар эди. Унинг бу иши ташқаридагиларга асло ёқмас эди. Уларнинг қийноқлари кундан-кунга ошиб борар эди. Бир куни у инсонни кучли бўрон пайтида ташқарига олиб чиқиб қўйишди. Эртаси куни қамоқхонага бир ҳабар жуда тез тарқалди. Айтишларича ташқарида пойлоқчилик қилган иккита соқчи совуғдан музлаб ҳалок бўлибда. Ва яна бир ҳабар биринчи ҳабардан ҳам тезроқ тарқалди. Айтишларича бир махбус эрта тонгда қамоқхона ичига кириб келибди. У инсоннинг эгнида кийимсиз ҳолатда эди. Унга тунда нима бўлганини сўрашди. Шунда у шундай жавоб берди “Мен қаттиқ совуққа чидай олмадим. Ўлимим яқин эканини билгач, Аллоҳга дуо қилишни бошладим, “Я роббим, ўзинг берган ҳаётинга рози бўлгин. Ўзинг гуноҳларимни авф этгин”. Шундай дея мен ҳушдан кетадиган ҳолга етганимда музлаб қолган теримда бир илиғлик ҳис қилдим. Юмилиб қолган кўзларимни секин очиб қарасам, мени баҳайбат қутуб айиғи қучоғлаб олган эди. Энди у мени бурдалаб ташлайди деб ўйладим, лекин у билан курашишга асло кучим йўқ эди. Мен баданимда илиғликни ҳис қилгач, уйқуга кетдим. Эртасига уйғонганимда менинг олдимда ҳеч ким йўқ эди”, деди. Бўлган воқеани сўзлаб берганида унинг атрофидагилар Аллоҳнинг нақадар буюк эганига гувоҳ бўлишган экан.

Хадичаи кубро аёл-кизлар ўрта махсус
ислом билим юрти ахборот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*